UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14Раванелли Украина клуби бош мураббийлигидан кетди  0 08:56Маруан Феллайни: “Энди етиб олиш қийин бўлади”  0 08:41Эрнесто Вальверде: “Шартномани узайтириш ҳақида гапиришга ҳали эрта”  1 07:53ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" - "Бухоро" 2:1  1 07:42Суперлига. Бугун 24-тур давом этади, Тошкентда дерби бўлади  6 01:50ЛаЛига. Марко Асенсионинг голи "Реал"га 3 очко тақдим этди  10 01:38А Серия. VAR туфайли 3та гол ҳисобланмаган баҳсда "Интер" ғалаба қозонди  4 01:28Франция чемпионатининг 5та учрашуви якунига етди  0 00:30Гвардиола: "Манчестер Сити" бугун ўтган мавсумдаги даражасини кўрсатди"  2 00:00ЛаЛига. "Атлетико" меҳмонда зафар қучди  0 23:52Бундеслига. "Бавария" навбатдаги ғалабасини тантана қилди  1 23:40АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда ғалабага эришди  4 23:30"Реал" - "Эспаньол". Таркиблар билан танишинг  5 23:25А Серия. "Фиорентина" йирик ҳисобда зафар қучди  1 23:09РПЛ. Шомуродовсиз "Ростов" дуранг қайд этди, Афонин эса "Оренбург"ни қутқариб қолди  8

Томоша тугади, тарқалинглар Янгиликлар

Томоша тугади, тарқалинглар

Оламшумул нимадир кутганмидингиз? Мен эса йўқ.

Шунчаки навбатдаги ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлдик. Вақтинча мураббий билан. Легионерларсиз жамоа билан. Топиш қийин бўлган иштиёқ билан.

Термани Амирликларга Ирисметовнинг ўзи олиб кетиши мумкинмиди? Рўзиқул Бердиев “Насаф”да қолавергани яхшироқдек кўринди. Чунки шу ҳафта унинг жамоасини “Пахтакор”га қарши принципиал ўйин кутиб турибди. Чемпионлар Лигаси масаласи ҳал қилинадиган ўйинга тайёргарлик керак. Кетма-кет 10 та ютган ва 9 тасини қуруқ серия билан ўтказган мураббий эса 5 кун давомида терма билан бўлди. Бу вақтда Шота Арвеладзе қўл остидаги легионерлари билан, Сергеев-у Лобановлари билан принципиал ўйинга тайёргарлик кўрди. Бу биринчи масала.

Нега ўйнадик, демоқчи эмасман. Мақсадим оқимга қарши сузиш эмас, ўзим билган принцип бўйича ишлаш. Агар янги раҳбарият миллий термага, ФИФА кунларига эътиборда бўлаётган эрса, нега ҳафа бўлишим керак? Бу яхши, албатта. Бироқ тўлиқ бахт учун бироз камроқ. Қайси маънода дейсизми? Биз тезроқ мураббий топишимиз керак. Агар хорижлик мутахассис ҳозир бўлганида, футболчилар Бердиевнинг вақтинчалик экани ҳақида умуман ўйламай, янги мутахассисга ўзларини кўрсатиш учун ҳам балки бошқача чопишлари мумкин эди. Шунингдек, ўша мураббий 2018 йилнинг режаларини тезроқ ишлаб чиқмаса, биз рақобатчилардан ортда қола бошлашимиз мумкин.


БААга қарши ўйин бизга ҳеч нарса бермайди. У легионерларсиз ва аниқ мақсадли бош мураббийсиз ўйин. У кўпроқ БАА фойдасига хизмат қилади. Чунки Амирлик термаси биздан фарқли равишда ўзига аллқачон мураббий топган бўлиб, Альберто Дзаккеронининг айтгани бўйича ишлашга ўтган. Шунинг учун ҳам БАА 4 кун олдин Гаити билан ўйнади, кейин Ўзбекистонга қарши майдонга тушди.

Рақиблар рельсга тушиб олди. Навбат бизники бўлиши лозим.


Агар бизга ҳам тезроқ мураббий келса, кейинги ФИФА кунларига талаб қўйишни бошлайди. Саудия Болгария ва Португалия билан ўйнади, Эрон Панама, Того, Россия, Венесуэлани кўрдим демаяпти, Япония Бразилияни ўзига мос рақиб деб билмоқда, Жанубий Корея Марокаш, Россия, Колумбия, Сербия билан куч тўплаяпти, Хитой Сербиядан кейин Колумбияни чақирди. Декабрь ойида КХДР, Япония, Хитой ва Жанубий Корея Шарқий Осиё Кубогида тўқнаш келади. Демак, рақиблар рельсга тушиб олди. Навбат бизники бўлиши лозим.

Ҳа, айтганча, мураббий олдига фақат ёшларни чақир, деб талаб қўйиш шарт эмас. Ёшлар имтиёз борлиги учун термага келиши керак эмас, улар шунчаки термага лойиқлигини исботлаши ва ўша бир қария деб билаётганларни соғлом рақобатда ютиб чиқиши керак. Айтмоқчи бўлганим, бунинг учун қарор ёки бошқа нимарса шарт эмас, шунчаки футболни илмий талқин қиладиган тажрибали хорижий мураббий даркор. Ўйлайманки, ЎФФ шундайини мақсад қилгани учун ҳам топишга бироз қийналяпти...


Муаллиф : Diyor Imomxo‘jayev
Рейтинг: +98   

Фикрлар

+27   
14 ноя 21:43:05
ManchesterUnited Fan
Биз тезроқ мураббий топишимиз керак. Агар хорижлик мутахассис ҳозир бўлганида, футболчилар Бердиевнинг вақтинчалик экани ҳақида умуман ўйламай, янги мутахассисга ўзларини кўрсатиш учун ҳам балки бошқача чопишлари мумкин эди.

Mana shu gap 100% to'g'ri
+17   
14 ноя 22:09:27
Danger301
Hamma o'zicha xorijlik murabbiy deydi. Kim ko'rdi va eshitdi? BAA ning "Italiyalik" murabbiyi tarkibdagi o'yinchilarini o'rganish bilan band hali ham. O'sha "Italiyalik" murabbiyning qo'l ostidagi shogirdlari 3 ta bo'lib bir biriga pas tashlash vaqtida, o'zimizning yosh, shijoatli, lekin, hayajonda o'ynayotgan va bitta o'zi o'sha 3 ta o'yinchiga pressing qilib ular oyog'idagi to'pni olib qolyapti va o'zimizni futbolchilarga qaytarib bermoqda. Ro'ziqul Berdiyev to'psiz vaqtda o'ynayotgan futbolchilarga ko'rsatma bermoqda "yugur", "bosim qil", "shoshilma" va hakozo. Va qanaqadir bu so'zlar 2-taymda ancha foyda berdi. O'sha eski katta "AKALARIGA" o'xshab bekordan to'pni orqasidan quvlab yurganidan ko'ra, bugungi o'yindagiday bir joyda har xil variyantlarni o'ylab, reja qilib raqibni kutib olgan yaxshi. Esimizda "eski akalari" o'ynashganida aniq zarba qachon berolarkan, hech bo'lmasa offsayddan bo'lsa ham zarba bersin deb o'tirardik. Bugun bu ikkalasidan ham ko'p bo'ldi. Yaxshi ot keyin chopadi deyishadi. Babayanga o'xshab boshlanishidan futbolchilar tezlik bilan(to'g'risi bekorga yugurib) va aniqliksiz bilan o'ynab yutishni boshlab sekinlik bilan o'yinlar oqsashni boshlaganidan ko'ra, sekin - sekin, aniqlik , aniq zarbalar, bir-birini tushunib o'ynab yutqizib, keyinchalik hammasini iz-iziga tushrib olganimiz va g'alabalarga erishib boshlaganimiz yaxshiroq.
Menga kimdir ayta oladimi o'sha BAA ning "Italiyalik" murabbiyining g'alabas xuddi Babayan davridagi MTJ ning zerikarli g'alabasiga o'xshab ketmadimi???
+17   
14 ноя 21:40:47
СаМые БоГаТыЕ БуХаРцы
Вазиятга реал карасак, биз бу уйинимиз билан ЖЧга хакикатдан хам лойик эмасдик. Бизнинг терма жамоанинг уйинин факат ва факат савияли, КУРБОН БЕРДИЕВГА ухшидиган чет эллик мураббий узгартириши мумкун. Колган барча Рузикул Самвел Ровшан Миржалоллар бекор !
+12   
14 ноя 22:25:50
Dinamo samarkand
Xorijdan murabiyxam xech narsani xal qilmaydi.yoshlar murabiyi kerak pastdan isloxatlar qilish kerak.pulni yoshlarga sarflasa buladi
+10   
15 ноя 00:06:02
Edik
Бердиевга мтжни топширишса мани фикримча 70% жч га об чиколади. Лекин хозирамас. У яна насафда 3-4йил ишлаши керак. Хозир бердиевни янги кирралари очилаётган вактда йулдан адаштирмаган макул. Утган йилги насаф бн хозирши насафни уйинини уртасида ер бн осмонча фарк бор. Туп оширишлар ерданми хаводанми фарки йук. Хатто тупни кабул килиб олгандан кейин аввалларига ухшаб уйлааб ёки тупни ерга мослаб олишини кутмай сразу олдинга югуришлари ёки бошка уйинчига узатишлари жуда яхшиланган. Бу шубхасиз мураббийни хизматлари. Яна бир тарафи хужумларни хилма хиллиги чиройли тактикалар жозиба насафни уйинларида купайган. Бердиевни утган йиллардаги уйинларини куп танкид килганман. Лекин хозирги бердиев бн куп нарсага эришиши мумкин насаф. Так что Рузикул ака узимизга керак. Мтжларинга бошка тренер топларинг. Мани калбаки мтждан кура халол насафимни такдири кизиктиради.
+9   
14 ноя 23:24:31
Шеф
Ҳозирги кунда МТЖни кучайтиришнинг ягона йўли - миллий чемпионатни кучайтириш! Бошқа йўл йўқ. Ҳеч қанақа хориждан келган мураббий бизга ёрдам бера олмайди.
+9   
14 ноя 22:31:56
Москва насаф
Хориждан мураббий топсанглар айтинглар икта хужумчиям олиб келсин бизда йук
+9   
14 ноя 21:57:52
Ajax Amsterdam
Бизнинг футболчилар футбол уйнашни эсидан чикариб куйгандек тасаввур уйгонмадими сизларда??
Ким мураббий,таркибда ким уйнашидан катъий назар футболчилар футболдан рохат олиши керакмасми??
Узок давом этадиган чиройли комбинациялар,узокдан зарбалар,финтлар......негадир бизда шу нарсалар йук...
Факат МТЖда эмас умуман футболимизда йук.
Энг кучли жамоамиз Локода хам хаттоки бу нарса йук.
Охирги маротаба чиройли уйинни ёшларимиз ва усмирларимиз ижросида курган эканмиз.
Кискаси асосий эътибор клубларимизни юксалтиришга,профессионаллаштиришга,замонавийлаштиришга каратмас эканмиз МТЖ шу ахволдан юкорирогини курсатмаса кере
+7   
14 ноя 22:21:59
Футбол мухлиси
Danger301 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bugun yoshlar markazdan yorib kirishga urindi va qanotlardan ham, hammasi sekin - sekinlik bilan 5 kunda yig'ilgan jamoadan natija talab qilish va tanqid qilish menimcha tirnoq ostidan kir qidirish
sizni tushundim Berdiyevni istedodiga shubxa qilmayman ! lekin men xorijdan murabbiy kelishi tarafdoriman tajribali albatta nomiga chet ellik keremas
+6   
14 ноя 22:11:45
Футбол мухлиси
Danger301 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hamma o'zicha xorijlik murabbiy deydi. Kim ko'rdi va eshitdi? BAA ning "Italiyalik" murabbiyi tarkibdagi o'yinchilarini o'rganish bilan band hali ham. O'sha "Italiyalik" murabbiyning qo'l ostidagi shogirdlari 3 ta bo'lib bir biriga pas tashlash vaqtida, o'zimizning yosh, shijoatli, lekin, hayajonda o'ynayotgan va bitta o'zi o'sha 3 ta o'yinchiga pressing qilib ular oyog'idagi to'pni olib qolyapti va o'zimizni futbolchilarga qaytarib bermoqda. Ro'ziqul Berdiyev to'psiz vaqtda o'ynayotgan futbolchilarga ko'rsatma bermoqda "yugur", "bosim qil", "shoshilma" va hakozo. Va qanaqadir bu so'zlar 2-taymda ancha foyda berdi. O'sha eski katta "AKALARIGA" o'xshab bekordan to'pni orqasidan quvlab yurganidan ko'ra, bugungi o'yindagiday bir joyda har xil variyantlarni o'ylab, reja qilib raqibni kutib olgan yaxshi. Esimizda "eski akalari" o'ynashganida aniq zarba qachon berolarkan, hech bo'lmasa offsayddan bo'lsa ham zarba bersin deb o'tirardik. Bugun bu ikkalasidan ham ko'p bo'ldi. Yaxshi ot keyin chopadi deyishadi. Babayanga o'xshab boshlanishidan futbolchilar tezlik bilan(to'g'risi bekorga yugurib) va aniqliksiz bilan o'ynab yutishni boshlab sekinlik bilan o'yinlar oqsashni boshlaganidan ko'ra, sekin - sekin, aniqlik , aniq zarbalar, bir-birini tushunib o'ynab yutqizib, keyinchalik hammasini iz-iziga tushrib olganimiz va g'alabalarga erishib boshlaganimiz yaxshiroq. Menga kimdir ayta oladimi o'sha BAA ning "Italiyalik" murabbiyining g'alabas xuddi Babayan davridagi MTJ ning zerikarli g'alabasiga o'xshab ketmadimi???
shu yozganizzi o`ziz o`qib ko`ring g`irt mayda safsata gaplarku, babaga balo bomi uni termasi bn hozirgi tarkibni solishtirib boladimi fudbolda natija qoladi zato yutdiku endi baa darvozasiga zarba berdiku zato deb xursand bo`lish kerakmi
+6   
14 ноя 21:46:43
alijon murotov
salom diyor +998943434404 telegram imo habarlashing haqiy muxlisman
+5   
14 ноя 22:20:24
Футбол мухлиси
bir narsani tushunish juda qiyin o`rtoqlik o`yinida umuman yoshlardan tarkib topgan jamoa oynaydi rasmiy o`yinlarda esa qariyalar jamoasi nima jinni boganmi bular ???
+5   
14 ноя 21:56:57
$$$ШАФТ$$$
Бу таркибдан нари борса 4 таси кейинчалик термада ўйнайди.БААни бир илож қилиб ўйинга кўндирдик,лекин бу ўйиндан фойдаланолмадик.Яъни ҳақиқий тренерни тайинлаб,бизга фақат керакли лигионерлар ва махаллий ўйинчилардан иборат ҳақиқий келажак жамоасини ўйнатиш керак эди.Эски касаллик маҳаллий билан бефойда йиғин, ўйиндан 1 соат олдин лигионер келиши ва ўйин 0 0 0 0 0 Ҳа айтганча БИКМАЕВ маҳалла турниригаям ярамайди.Лекин картада яхши хужум қилса керак..................
+5   
14 ноя 21:42:03
EURONEFTCHI
Молодец Диёр...
+5   
14 ноя 21:41:44
Real Madrid_33
Chindan tezroq bizga bosh murabbiy tayinlash kerak keyin esa unga zarur sharoitlar yaratib berish kerak kuproq urtoqlik uyinlar kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  162
Миржалол Қосимов - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи
Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига 2020 йилда...  118
Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Нефтчи" -...  98
Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди
Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичига қуръа ташланди.  86
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг