Жасур Жалолиддинов: "Терма жамоага чақирув олиш - ғурур ва катта шараф"
22 янв 21:44
Янгиликлар
Жасур Жалолиддинов: "Терма жамоага чақирув олиш - ғурур ва катта шараф"
Ўзбекистон термасининг Дубайдаги йиғинида қатнашаётган Жасур Жалолиддинов миллий жамоага чақирилгани ҳақида гапирди.
"Терма жамоага чақирув олиш - ғурур ва катта шараф. Бундан жуда ҳам хурсандман. Ҳар бир футболчи каби мураббийларнинг ишончини оқлашга максимал ҳаракат қиламиз. Машғулотларда мураббийлар ўзи хоҳлаган нарсаларни тушунтиришга ҳаракат қилмоқда ва жисмоний юкламалар билан биргаликда бўлмоқда. Ўйлайманки, мураббийлар кўрсатмалари билан футболчилар ҳам кундан-кунга ҳолатимизни яхшилаб борамиз", - деди Жасур Жалолиддинов.
Олдинроқ Ўзбекистон терма жамоаси Дубайда иккита назорат ўйинида қатнашиши маълум қилинганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар