UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  0 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  4 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  50 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  118 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар орқали босимни енгиб ўтишни ўрганиш керак" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар орқали босимни енгиб ўтишни ўрганиш керак"

Бугундан эътиборан пойтахтимизда 2022 йилги U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичининг "D" гуруҳ учрашувларига старт берилди.

Илк турдан ўрин олган Саудия Арабистони - Ўзбекистон (2:2) учрашувидан сўнг Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Биринчи навбатда яхши ўйин бўлди. Икки жамоа ёмон ўйин кўрсатмади, деб ўйлайман. Йигитлар яхши ҳаракат қилиди.  Саудия Арабистонинг ҳар томонлама муносиб рақиблигини билар эдик. Қаердадир хатолар ва камчиликлар бўлди. Қайсидир маънода бу нарса керак эди. Уларнинг устида ишлаб навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз",- дейди Тимур Кападзе. 

- Айрим паллаларда футболчиларга тезкорлик ва агрессивлик етишмагандек кўринди...

- Рақиб жамоа ҳам қаршилик кўрсатди. Икки жамоада ҳам қарши ҳужумларда имконият юзага келди. Чунки бўшлиқлар юзага келганида тезликни ишга солиш керак бўлади. Жамоавий ҳужумда тезлик иккинчи планга, ўйинни ташкил қилиш асосий планга чиқади. Айрим вазиятларда футболчилар ўйин ритмидан тушиб кетгандек бўлди. Ҳаяжон билан ҳам боғлаш мумкин. Лекин мен муаммо кўраётганим йўқ.

- Жамоанинг ҳимоядан чиқишида муаммолар кўзга ташланмоқда. Бу нарса "Олимпик"да ҳам рўй беряпти. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?

- Биз ҳаракат қилмоқдамиз.  Кўп вазиятларда индивидуал хатолар бўляпти. Бундан чўчиётганимиз йўқ. Ҳозирги хато бизга ўз устимизда ишлашимиз учун туртки бўляпти. Буни йўққа чиқара оламиз. Ўйинни таҳлил қиламиз. Ўйлайманки футболчилар янада кучлироқ бўлади. 

- Бугун дарвозабон Владимир Назаров голда оддий хатога йўл қўйди. Тўпга чиқиб келишларда камчиликлари бор экан. Тўғри асосий дарвозабон Абдувоҳид Неъматов жароҳат олган. Лекин бу ёш тоифасида кучлироқ дарвозабон йўқми?

- Захирамизда яна 2та дарвозабон бор. Ҳаммасига имконият берамиз. Битта у эмас, кўп футболчилар хато қилди. Учрашувнинг ҳаяжон ва масъулияти борлиги ҳам таъсир ўтказди. Машғулотда ўн маротаба тепса, барчасини қайтаради. Босимдан бундай ўйинлар орқали чиқиб кетишни ўрганиш керак. Гол бўлган вазиятда техник хато қилди. Ўзига нисбатан ишончсиз ўйнади. Уларнинг келажаги порлоқ. Кейинчалик қандай ўсишига кўп нарса боғлиқ.

- Жамоада яққол ажралиб турадиган футболчилар Хожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов 90 дақиқа ўйнашга тайёрми? Уларни эртароқ алмаштиришингизни сабаби нимада?

- Хожимат Эркинов яхши формада эмас. Клубида ҳам аксарият ҳолларда захирадан майдонга тушмоқда. Ўйин ритмига киришиб кетишда муаммолари бор. Шу боис эртароқ алмаштирдик. Унинг кучини яхши биламиз.




Саад Ал Алшеҳри: "Бугунги учрашув натижа томонидан муҳим аҳамият касб этмаслиги боис бошқа футболчиларга имконият бердик" 

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика