

Гап ўнг қанот вингери Сайфиддин Содиқов ҳақида кетмоқда. Нарзулла Сайдуллаевнинг хабар беришича, ўзбекистонлик футболчига Португалиянинг "Брага" клуби қизиқиб қолган. У айни вақтда кўрикдан ўтиш учун визани кутяпти. Ҳужжатлар билан боғлиқ масала ҳал этилгач, Содиқов "Брага"га кўрикка йўл олади.
Маълумот учун, Сайфиддин Содиқов мундиалда Панама дарвозасини ишғол қилган эди.



