Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда

Iskandarov Abdulaziz
3 дек 2025, 08:55
Яқинда U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоларидан бирига хориж клубидан чорлов бор.

Гап ўнг қанот вингери Сайфиддин Содиқов ҳақида кетмоқда. Нарзулла Сайдуллаевнинг хабар беришича, ўзбекистонлик футболчига Португалиянинг "Брага" клуби қизиқиб қолган. У айни вақтда кўрикдан ўтиш учун визани кутяпти. Ҳужжатлар билан боғлиқ масала ҳал этилгач, Содиқов "Брага"га кўрикка йўл олади. 

Маълумот учун, Сайфиддин Содиқов мундиалда Панама дарвозасини ишғол қилган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia