"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида
03 дек 20:45
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим ўзига нисбатан билдирилаётган танқидларга қандай муносабатда бўлаётгани ҳақида сўз юритди.
"Ҳақоратларми? Буларни ўқимайман, шу йўл билан ўзимни ҳимоя қиламан. "Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман. Бу фикрларга қўшилмаганимдан эмас, балки бу менинг саломатлигимни сақлаш усулидир. Мураббий сифатида ҳис қилаётганларимнинг ўзи етарли. Албатта, шу тарзда ижтимоий тармоқлардаги ҳомийлардан келадиган пулни йўқотаман," - деди Аморим The Athletic нашрига берган интервьюсида
Аморим 2024 йил ноябридан бери "Манчестер Юнайтед"ни бошқармоқда. Ўтган мавсумда "қизил иблислар" португалиялик мураббий раҳбарлигида УЕФА Европа лигаси финалигача етиб борди ва унда "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди (0:1). 2025/2026 йилги мавсумда жамоа Англия Премьер-лигасида 13 ўйинда 21 очко тўплаб, еттинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар