ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди
03 дек 2025 21:04
Янгиликлар
Олмалиқнинг ОКМК клуби жамоа дарвозабони Ҳумоюншоҳ Сайётов билан шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинганини эълон қилди.
"Барчаси учун раҳмат, Ҳумоюншоҳ!
ОКМК ФК жамоаси ва иқтидорли дарвозабон Ҳумоюншоҳ Сайётов ўртасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинди.
2025-йил бошидан буён жамоамиз сафида фаолият юритиб келаётган Ҳумоюншоҳ Сайётов шу кунга қадар ОКМК таркибида 4 та учрашувда майдонга тушди ва битта баҳсда ўз дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлди. Шунингдек, собиқ дарвозабонимиз ОКМК U-21 жамоасида ҳам 8 та ўйинда иштирок этиб, муҳим ғалабаларга ҳиссасини қўшди.
Клубимиз Ҳумоюншоҳ Сайётовга кейинги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қолади. Биз унинг муваффақиятларини ҳар доим кузатиб борамиз ва келажакдаги фаолияти доимо порлоқ бўлишига ишонамиз!", – дейилади ОКМК матбуот хизмати хабарида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар