UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Суперлига. "Навбаҳор" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  2 17:01Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  5 15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  4 14:31"Галатасарой" Эдерсоннинг трансфери бўйича "Ман Сити" билан расмий музокараларни бошлади  3 14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."  27 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  11 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  91 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  22 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2

the-uff.com: Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахтига етиб борди Янгиликлар

the-uff.com: Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахтига етиб борди

ЖЧ-2014 саралаш плей-оффи дастлабки ўйинида Иордания миллий терма жамоасига қарши майдонга тушадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахти Амман шаҳрига етиб борди.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания қарши саралаш плей-офф учрашувини ўтказиш учун Иордания пойтахти Амман шаҳрига етиб борди. Қосимов шогирдлари 6 сентябрь куни Аммандаги «Қирол Абдуллоҳ» стадионида Иорданияга қарши ЖЧ-2014 саралаш плей-оффи дастлабки учрашувида майдонга тушади.

Айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси Аммандаги «Grand Hayyat» меҳмонхонасига жойлашган.

Маълумот ўрнида, миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов Амманга жами 23 нафар футболчи билан йўл олган. Иорданияга йўл олиш арафасида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев миллий терма жамоа сафига қўшилган. «Локомотив» ҳужумчиси Иван Нагаев эса, Тошкентда қолган.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш плей-офф дастлабки учрашуви 6 сентябрь куни Амман шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика