UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  21 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  3 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди Янгиликлар

Суперлиганинг 5 та, Про лиганинг 1 та клубига трансфер тақиқи қўйилди

Ўзбекистоннинг 6 та клуби қишки трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси қарорлари талабига беписанд муносабатда бўлиб келаётгани, ўз футболчи ва мураббийлари олдидаги қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмагани, шунингдек, футбол клублари ҳамда ҳудудий футбол академиялари ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаларида мавжуд шартларни бажармай келаётгани сабабли 6 та клубга нисбатан трансфер тақиқи белгилади.

Аввалроқ ЎФА 7 та клубга мавжуд муаммони ҳал этиш учун муддат берган ва улар орасидан фақатгина "Қизилқум" Ассоциация талабини ўз вақтида бажарганди. Қолган олти клуб: "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Динамо", "Бухоро", "Арал" эса трансфер тақиқига дуч келди. Қўмита қарорига кўра, улар кейинги икки рўйхатдан ўтказишнинг тўлиқ даврларида миллий ҳамда халқаро миқёсда янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказа олмайди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика