Сульшер: “Брюгге” ПСЖ ва “Реал”га қарши жуда яхши ўйин намойиш этганди”
16 дек 2019 22:51
Янгиликлар
Сульшер: “Брюгге” ПСЖ ва “Реал”га қарши жуда яхши ўйин намойиш этганди”
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер Европа лигаси 1/16 финалига ташланган қуръадан кейин бўлажак рақиби ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен “Брюгге”нинг ПСЖ ва “Реал” билан ўтказган ўйинларини кўриб чиқдим. Улар Чемпионлар лигаси баҳсларида яхши томонларин кўрсата олишди ва кичик омадсизлик туфайли аксарият ўйинларда мағлуб бўлишди. Лекин “Брюгге” яхши жамоа. Улар Белгия чемпионатида етакчилар қаторида боришмоқда, жамоанинг иккинчи посбони “Мольде” сафида қўл остимда ҳаракат қилган. Менга у билан яна учрашиш ёқимли.
Бу жамо билан қийин бизни қийин беллашув кутиб турибди. Ўйлайманки, биз 1/8 финалга йўл ола биламиз”, дея Сульшернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда маникунианликлар расмий сайти.
Европа Лигаси 1/16 финалидан ўрин олган “Брюгге” – МЮ учрашуви 20 февраль куни Белгияда бўлиб ўтади. Жавоб ўйини 27 февраль куни Англияда ўтказилади.
Фикрлар