UZ

Сўнгги янгиликлар

21:29"Бавария" Бундеслига жорий мавсумидаги илк мағлубиятини қабул қилди  5 21:25АПЛ. "Борнмут" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  0 20:51Тедди Шерингем: "Арсенал" ўзи ҳақида ҳаддан ташқари юқори фикрда, улар рақибни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак"  7 20:17Виктор Фонт Лапортани аёвсиз танқид қилди: "Унинг даврида шаффофлик йўқолди ва алдов авж олди"  4 19:46"We will be back". Златан Ибрагимович Арнольд Шварценеггер билан тушган суратини намойиш этди  4 19:42Фабио Каннаваро: "Бу йиғин чемпионатдаги барча футболчиларга сигнал бўлиши керак"  3 18:55"Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон". Ҳусанов ва Гэҳи "шаҳарликлар" ҳимоя марказини қўриқлайди  18 18:37Туркия. Шомуродовдан ассист, "Башакшеҳир"дан йирик ғалаба  13 18:20НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Бунёдкор" Болгария клуби устидан ғалаба қозонди  1 17:58U-23 Осиё чемпионати тугашига битта ўйин қолди: Бугун финал  4 17:47"The Telegraph": "Манчестер Сити" натижалари пасайишига Гвардиоланинг келажаги борасидаги мавҳумлик сабаб бўлмоқда  3 17:21Арбелоа "Реал"да Хаби Алонсо давридаги машғулотлар тизимини ўзгартирди  3 17:00Кэррик учун иккинчи имтиҳон ва Италиядаги топ ўйинлар  3 16:34РАСМАН! "Челси"нинг собиқ юлдузи Виктор Мозес энди Қозоғистон жамоасида ўйнайди  7 16:06"Арсенал" Хулиан Альварес бўйича норасмий музокаралар ўтказди: Унинг товон пули 500 миллион евро!  2

Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир" Янгиликлар

Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоаларнинг Чемпионлар лигасидаги ўйини олдидан "Реал" мураббийи Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади.

Кеча "Реал" "Сити"га қарши ўйинда муваффақиятсизликка учраса, Алонсони истеъфога чиқариши мумкинлиги, бош мураббий ва футболчилар ўртасидаги муносабатлар бузилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хабининг ўрнига асосий номзодлар - Зинедин Зидан ва Юрген Клопп. Шунингдек, "оқ кийимлилар" рўйхатида Альваро Арбелоа ҳам бор. "Реал" "Селта"дан мағлубиятга учрагач (0:2), Ла Лига турнир жадвалида "Барселона"дан 4 очко орқада қолди. Пеп Гвардиолага эса Хаби Алонсо ҳақида саволлар берилди.

- Эртага Хабининг иши хавф остида қолиши мумкинлиги сизни ажаблантирмайдими?

- Йўқ... Сиз мендан Хабининг келажаги ҳақида сўраяпсиз, мен эса унга энг яхши тилакларни билдираман, чунки уни жуда ҳурмат қиламан. Лекин жавобини билмайман. Вазиятни биласиз-ку, мен бу ерда яшамайман ва узоқдаман.

- Сиз ҳозир Алонсонинг аҳволига ачинаяпсизми?

- Албатта. Биз "Бавария"да икки ярим йил бирга ишлаганмиз ва бу ажойиб эди. Бизда умумий жиҳатлар кўп эди.

Аммо "Барселона" ва "Реал" - босим ва муҳит туфайли мураббий учун энг қийин клублар. Мавсум оғир кечмоқда ва ҳамма нарса ғалабалар атрофида айланмоқда... Ғолиб бўлмасанг, нима бўлишини биласан. Ўтган мавсумда мен билан ҳам шундай бўлганди. Аммо Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир.

- Алонсога қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

- Ўз ишини қилаверсин. Унинг ҳамма иши жойида бўлади, мана кўрасиз.

- Хаби бошчилигидаги бу "Реал" жамоасини сизникига қиёсласа бўладими?

- Ҳеч қайси жамоа меникига тенг келолмайди, менинг жамоаларим ажойиб. Ҳар бир жамоа ўзига хос. Спортда доимо қадам-бақадам ўсиб бориш керак. Турли босқичлар бор. Мавсум давомида ривожланганлар ғолиб бўлади. Бу жараёнда жароҳатлар, кутилмаган вазиятлар ва бошқалар туфайли ўйин даражаси пасайган пайтлар ҳам бўлади. Мен октябрда жамоа сентябрга қараганда яхшироқ бўлишини ва шундай давом этишини хоҳлайман. Мавсум якунида эса якуний хулоса чиқарилади, - деди Гвардиола.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
10 дек 03:56:48
Bek 777@
Shu gvardiola hechkimni yomonlamedi tanqit qimedi ortamiyona raqip bilan oyin bolsaham raqip oyinchilarini murabbiysini maqtap gapiradi insoniylik jihati bor barsada yurgan payti kopchilik yoqtrmasdi. Gvardiolani
   
10 дек 01:00:51
Лутфулла
"Ҳеч қайси жамоа меникига тенг келолмайди, менинг жамоаларим ажойиб" деб хазил тариқасида айтган, админ
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика