Суарес иккита ўйинга дисквалификация қилинди
10 фев 2017 00:23
Янгиликлар
Суарес иккита ўйинга дисквалификация қилинди
Испания қироллиги футбол уюшмаси “Барселона” ҳужумчиси Луис Суаресни Испания кубоги ярим финалида олган қизил карточкаси туфайли иккита ўйинга дисквалификация қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
Одатда иккита сариқ карточкадан сўнг майдондан четлатилган футболчи битта ўйин ўтказиб юборади. Аммо Суарес номақбул ҳатти ҳаракати учун иккита ўйинга майдонга тушолмайди.
Бундан ташқари ушбу қўмита Серхио Бускетснинг ўйинни вақтини чўзгани учун кўрсатилган сариқ карточкасини бекор қилди. Ўша вазиятда Бускетс майдонда иккита тўп бўлгани учун тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборган. Вазиятни илғай олмаган бош ҳакам Хесус Хиль Мансано ўша ҳолатда “Барса” футболчиси ўйин вақтини атайлаб чўзди деб ҳисоблаб, огоҳлантирган эди.
“Барселона” Суареснинг дисквалификацияси бўйича шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Аввалроқ хабар берилишича, каталонияликлар бу имкониятда фойдаланишади.
Фикрлар