"Арсенал" футболчиси "Женоа"га ўтиши мумкин
06 янв 2021 13:41
Янгиликлар
"Арсенал" футболчиси "Женоа"га ўтиши мумкин
"Арсенал" қайдномасидан четда қолган Сократис Папастатопулос тез орада бошқа клубга ўтиши мумкин.
Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 32 ёшли грециялик футболчига "Женоа" ва "Фенербахче" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сократиснинг "тўпчилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Сократис "Арсенал"га қадар АЕК (Афина), "Ники Волос", "Женоа", "Милан", "Вердер" ва "Боруссия" (Дортмунд) клубларида тўп тепган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар