Собиқ ҳакам "Вильярреал" - "Барселона" учрашувида пенальти қўйилиши кераклигини айтди
28 ноя 2021 13:52
Янгиликлар
Собиқ ҳакам "Вильярреал" - "Барселона" учрашувида пенальти қўйилиши кераклигини айтди
Испаниялик собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалес ЛаЛиганинг 15-тури доирасида "Вильярреал" - "Барселона" учрашувида Жерар Пикенинг қўлига тўп текканидан кейинги ҳолат ҳақида гапирди.

"Бу пенальти эди. Пике тўп ўтиб кетмаслиги учун қўлини қўйди. Ундан ташқари, тўп футболчи таяниб турган қўлига тегмади ва айнан ҳаводаги қўлга тегди.
Бу қўлнинг табиий ҳаракати эмасди. VAR ҳакамлари эса бу вазиятни табиий деб топишган бўлса, демак, улар VAR ҳакамлигига муносиб эмаслар", - деди Гонсалес.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар