UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  0 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  0 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  0 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  1 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  14 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  4 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  5 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  12 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  10

Шукурали Пўлатов: “Жамоамизда ғалабага бўлган ишонч юқори” Янгиликлар

Шукурали Пўлатов: “Жамоамизда ғалабага бўлган ишонч юқори”

Олий лиганинг 11-турида Фарғона вилоятининг икки жамоаси “Нефтчи” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари тўқнаш келишади.
Баҳсдан аввал “Нефтчи” футболчиси Шукурали Пўлатов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Марказий ҳимоячи навбатдаги дерби олдидан муносабат билдирар экан, “Нефтчи” жамоасига ғалаба сув ва ҳаводек зарур эканлигини айтиб ўтди.

- Ўтган йили ўз майдонимизда кутилмаганда Қўқон жамоасига мағлуб бўлгандик. Очиғи, ўша баҳсда омадимиз келмаганди. Қўқонликларни ҳурмат қиламиз. Сергей Ковшов қўл остида ажойиб жамоа шаклланган. Бироқ биз дербида фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Жамоамиз “Қўқон-1912”га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрди. Айниқса “Пахтакор” устидан қозонилган ғалабадан сўнг йигитларни ўзига бўлган ишончи ортди. Бу эса жуда муҳимдир. Сўнгги баҳсларда ишқибозлар ташрифининг кескин пасайиб кетишига гувоҳи бўляпмиз. Ўтган турдаги муваффақиятдан сўнг яна мухлисларимиз стадионга қайтишади деб умид қиламан ва жамоа вакили сифатида эса барча фарғоналикларни “Истиқлол” стадионига чорлайман, - деди Пўлатов.

“Мураббийимиз Мурод Исмоиловни жамоамизга қайтгани фақат  фойдамизга ишлади деб ҳисоблайман. Мурод Музаффарович бош мураббийимиз Андрей Фёдоров билан бир-бирларини жуда яхши тушуниб ишлашади ва жамоани ўйинларга жиддий хозирлашади, - деб қўшимча қилди 26 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” – “Қўқон-1912” ўйини бугун “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.   

“Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика