UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  0 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  6 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  12 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  16 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  12 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1

Шукурали Пўлатов: “Жамоамизда ғалабага бўлган ишонч юқори” Янгиликлар

Шукурали Пўлатов: “Жамоамизда ғалабага бўлган ишонч юқори”

Олий лиганинг 11-турида Фарғона вилоятининг икки жамоаси “Нефтчи” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари тўқнаш келишади.
Баҳсдан аввал “Нефтчи” футболчиси Шукурали Пўлатов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Марказий ҳимоячи навбатдаги дерби олдидан муносабат билдирар экан, “Нефтчи” жамоасига ғалаба сув ва ҳаводек зарур эканлигини айтиб ўтди.

- Ўтган йили ўз майдонимизда кутилмаганда Қўқон жамоасига мағлуб бўлгандик. Очиғи, ўша баҳсда омадимиз келмаганди. Қўқонликларни ҳурмат қиламиз. Сергей Ковшов қўл остида ажойиб жамоа шаклланган. Бироқ биз дербида фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Жамоамиз “Қўқон-1912”га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрди. Айниқса “Пахтакор” устидан қозонилган ғалабадан сўнг йигитларни ўзига бўлган ишончи ортди. Бу эса жуда муҳимдир. Сўнгги баҳсларда ишқибозлар ташрифининг кескин пасайиб кетишига гувоҳи бўляпмиз. Ўтган турдаги муваффақиятдан сўнг яна мухлисларимиз стадионга қайтишади деб умид қиламан ва жамоа вакили сифатида эса барча фарғоналикларни “Истиқлол” стадионига чорлайман, - деди Пўлатов.

“Мураббийимиз Мурод Исмоиловни жамоамизга қайтгани фақат  фойдамизга ишлади деб ҳисоблайман. Мурод Музаффарович бош мураббийимиз Андрей Фёдоров билан бир-бирларини жуда яхши тушуниб ишлашади ва жамоани ўйинларга жиддий хозирлашади, - деб қўшимча қилди 26 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” – “Қўқон-1912” ўйини бугун “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.   

“Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика