UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  4 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  8 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  3 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  1 18:41"Арсенал" яқин кунларда Райяни сотиб олади  0 18:18"Реал" Васкес билан янги шартнома имзолайди  0 17:49"Одамлар мени ҳамон жароҳатда деб ўйлашади" — Ансу Фати  3 17:26"Динамо" осмонида "оқ булутлар". Бобир Абдихолиқовда биринчи хет-трик. "Бобур Арена"да "шерлар", "Бунёдкор"да "Нефтчи" ғолиб — Суперлиганинг 10-тури ҳақида  3 17:01Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи ошди  4 16:45Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 16:18Мбаппе Олимпиадада қатнашмайди  5 15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  1 15:28"Боруссия Д" Терзичга янги шартнома таклиф қилади  0 15:00Жоэль Кожо "Динамо"даги фаолиятини давом эттиради  6

Шуҳрат Мақсудов Абрамов ҳақидаги саволга жавоб бермади, сабаби... Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов Абрамов ҳақидаги саволга жавоб бермади, сабаби...

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Турон" - "Бунёдкор" (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида қатнашди.



"Ўйин ҳақида гапиришдан олдин Яйпанга келиб "Турон" клубига яратилган шароитларни кўриб, қурилаётган академияни кўриб жуда ҳам хурсанд бўлдим. Шундай фидойи инсонлар кўпайса ўзбек футболи янада ривожланади. Орадаги бир ойлик танаффусдан унумли фойдаланишга уриндик. Бугунги баҳс анча қийин бўлишини билардик, сабаби олдинги икки турда жамоамиз жуда яхши ўйин кўрсатиб ғалаба қозона олмадик. Бу йигитларнинг руҳиятига таъсир қилиши аниқ. Футболчиларимиз берган барча кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди ва якунда ғалаба қозондик. Фурсатдан фойдаланиб футболчилар, клуб мухлислари ва раҳбариятини табриклайман", - дейди Шуҳрат Мақсудов. 

- Шахсий фикрингизча "Турон"га ғалаба қозониш учун нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?
- Тўғриси бошқа жамоа мураббийларининг ишини муҳокама қилиш нотўғри деб биламан. Фақат бир нарсани айта оламан: раҳбарият футболчиларга барча шароитни яратиб беришмоқда, майда деталларгача эътибор қилинмоқда. Шундай экан ғалабалар ўзини кўп куттирмайди.

- Бизнингча бугунги ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Сиз учун ҳам йирик ғалаба кутилмаган бўлдими?
- Тўғри биринчи таймда бизда ҳам, рақибда ҳам имконият бўлди. Аммо бу футбол. Айтиб ўтганимдек олдинги икки турда биз катта ташаббусга эга бўлиб ғалаба қозона олмадик. Ўшанда ҳам натижа ўйинга мос бўлмаганди.

- Бугун Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасидан истеъфога чиқарилди. У "Бунёдкор"га қайтиши мумкинми?
- Бу савол "Турон" - "Бунёдкор" учрашувига таалуқли эмас, шу боис бу саволга жавоб беролмайман. Агар ўйин ҳақида савол бўлса марҳамат. 


Рейтинг: -37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика