Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди

Sherzod Nurmatov
3 июн 2024
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун "Жар" стадионида Тошкентдаги машғулотларини бошлади.

Унда йиғинга жалб этилган деярли ҳамма футболчилар қатнашишди. 

Машғулотларда фақат Жалолиддин Машарипов кўриниш бермади. Маълумотларга кўра, у эртадан бошлаб йиғинга қўшилади. 



Маълумот учун, миллий жамоа июнь ойидаги ФИФА кунларида ЖЧ 2-саралаш босқичининг сўнгги икки учрашувида Туркманистон ва Эронга қарши баҳс олиб боради. Туркманистон билан ўйин 6 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтса, Эрон билан учрашув 11 июнь куни Теҳронда ўтказилади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia