

Улардан бири “Сурхон” футболчиси Беҳруз Ўктамов. “Оқ бўрилар”нинг кечаги машғулоти олдидан биз Ўктамовнинг фикрларини тингладик.
"Ҳар доим ҳаркат қиламан. Лекин терма жамоадан таклиф кутилмаганда юз берди. Бундан хурсанд бўлдим",- дейди Беҳруз Ўктамов.
- Машғулотлар қандай кетмоқда?
- Машғулот жараёнлари яхши кетмоқда. Жамоа аҳил, ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Муҳит ажойиб.
- Барибир терма жамоада катта номлар бор. Элдор Шомуродов, Аббос Файзуллаев. Ҳаяжон кузатилмадими? Буёғига мақсад қандай?
- Ҳа, бошида ҳаяжонландим. Катта футболчилар биринчи чақирилганларни қўллашди. Буёғига мақсад доим ҳаракат қилиш. Мураббийлар кузатади, машғулотларда кўришади. Терма жамоа рўйхатида доим бўлишга интиламан.
- Жамоангизда терма жамоага чақирилиши мумкин бўлган ёш футболчилар яна кимларни айта оласиз?
- Клубимизда ёш футболчилар кўп. Беҳруз Шукуруллаев, Камрон Юсупов, Хумоюн Шербўтаев охирги ўйинларда яхши ҳаракат қилмоқда. Мураббийларимга, жамоадошларимга катта раҳмат. Бу ергача келишимда уларнинг ҳиссаси бор.
- Бу ерда хонадошингиз ким?
-Терма жамоада хонадошим Беҳруз Каримов. У билан "Сурхон"да бирга ўйнаганмиз.
- Эрон билан ўйиндан кутилмалар қандай?
-Жамоамиз Эрон билан ўйинга тайёр. Нима қилишни биламиз. Мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз.



