Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди

Sherzod Nurmatov
3 июн 2024
"Челси" Энцо Марескани жамоа устози этиб тайинлади.

Бу ҳақда клуб расман эълон қилди.

Италиялик мураббий билан 5 йиллик шартнома тузилди ва у яна 1 йилга узайтирилиши мумкин. Шартнома расман 1 июлдан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Мареска 2023 йилнинг июнидан буён "Лестер"да ишлаётганди. У "тулкилар"ни АПЛга олиб чиққани орқали шуҳрат қозонди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: chelseafc.com