Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи

Sherzod Nurmatov
3 июн 2024
Станислав Черчесов расман Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

60 ёшли мутахассис имзолаган шартнома шартлари кейинроқ маълум қилинади.

Хабарингиз бор, Черчесов қарийб бир йил мураббийлик қилмади – мураббий 2023 йилнинг июлида – "Ференцварош" Чемпионлар Лигаси саралашида муваффақиятсизликка учрагач, ишдан бўшатилганди. Энди Черчесов асосий фаолиятига қайтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Станислав ўз вақтида Россия терма жамоасига устозлик қилган ва ЖЧ-2018 чорак финалига қадар етиб борган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: euro-football.ru