UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  662 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  10 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Шовкат Имамов: "Ўзбекистонда мураббийлар тайёрлаш тизими издан чиққан" Янгиликлар

Шовкат Имамов: "Ўзбекистонда мураббийлар тайёрлаш тизими издан чиққан"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг дастлабки ўйинида Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашув натижаси ўз йўлига, лекин терма жамоамиз аъзолари намойиш қилган ўйин мухлисларда салбий таассурот қолдирди. Терма жамоанинг бундай нурсиз ўйин намойиш қилишида, мураббийларнинг ҳам айби бор, албатта. Шу ўринда табиий савол туғилади: Ўзбекистонда мураббийларни тайёрлаш тизими қай аҳволда? Тизимдага муаммо ва камчиликлар нимадан келиб чиққан? Шу каби саволларга Ўзбекистон футбол федерациясида янги ташкил этилаётган Мураббийлар тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Шовкат Имамов жавоб бериб ўтди.

- Ўзбекистонда мураббийлар тайёрлаш тизимида камчиликлар борлиги халқаро ўйинларда яққол кўриниб қолмоқда. Бу камчиликларнинг юзага келишига асосий сабаб нимада?
- Ўзбекистонда мураббийларни тайёрлаш тизими издан чиққан десак бўлади. Кўп йиллардан бери бу тизим етарли даражада ишламаяпти. Мураббийларнинг савияси, уларнинг даражаси билан шу пайтга қадар ҳеч ким қизиқмаган. Охирги 11 йил ичида Ўзбекистон ҳудуди ўтказилган мураббийлар тайёрлаш бўйича ОФК ва ЎФФ курслари Мураббийлар ва Ҳакамлар тайёрлаш республика мактаби орқали ўтказилган. Мураббийлар ўқув курсларини битиргач, уларнинг кейинги фаолияти федерация томонидан назоратга олинмаган.

Бугунги кунгача Мураббийлар ва Ҳакамлар тайёрлаш республика мактабининг асосий мақсади сифатга эмас, сонга эътибор қаратиш бўлган. Чунки қанча кўп мураббий курсларда ўқиса, ушбу мактабга шунча кўп пул тушган.

Мураббийларнинг савияси доимий равишда ошириб бориш йўлга қўйилмаган. Ҳолбуки, мураббий доимий равишда ўз устида ишлаши, замонавий футбол билан ҳамнафас бўлиши керак.

Эндиликда мураббийлар лицензияни Ўзбекистон футбол федерациясидан олишлари йўлга қўйилади. Федерациядаги мутахассислар бу борада шаффофлик ва ҳаққонийлик таъминланишига, фақат ўз касбининг усталари бўлган фидоий инсонлар мураббийлик билан шуғулланишларига масъул бўладилар.

- Кўплаб мухлислар терма жамоаларимизга хориждан мураббийлар жалб қилинишини исташмоқда. Маҳаллий мураббийларимиз халқаро мусобақаларда талабга жавоб бермаслигининг асосий сабаби нимада?
- Сабаблар турлича. Маҳаллий мураббийлар ўз устиларида ишламай қўйишган. Мунтазам равишда билимларини ошириб боришмайди, янгиликка, мураббий сифатида ўсишга интилишмайди. Натижада, халқаро ўйинларда натижа бўлмайди.
Мураббийларнинг савияси шу пайтга қадар федерация томонидан назорат қилиб борилмаган. Ҳеч ким уларни аттестациядан ўтказмаган, ўз касбига қанчалик лойиқ экани текширилмаган.

Шунингдек, маълум терма жамоани қабул қилиб олгач, терма жамоа натижасидан кўра ўз манфаатини устун қўйиб, мўмай пул ишлаб олишни мақсад қилган мураббийларимиз ҳам йўқ эмас. Бундай мураббийларнинг асосий мақсади терма жамоа ғалабаси эмас, балки терма жамоада тўп сураётган футболчиларни чет эл клубларига сотиб, пул ишлаб олиш бўлиб қолганди.

Бундан ташқари, баъзи мураббийлар хориждан легионер олиб келиб, уларга катта ойлик белгилашган. Кейин ўша ойликнинг маълум қисмини "откат" сифатида ўзлари олиб юришган. Хориждан таклиф этилган савиясиз легионерлар бундай қинғирликларга "жон" деб рози бўлишган. Шунингдек, маҳаллий футболчиларнинг ойлик маошидан ҳам "откат" олувчи мураббийлар ҳам бўлган.

Яна бир муаммони айтиб ўтиш керак. Миллий чемпионатда иштирок этувчи аксарият клублар бошлиқлари мураббийдан ҳар қандай йўл билан бўлса-да, натижа кўрсатишни, уч очкони қўлга киритишни талаб қилишган. Бундай вазиятда мураббий ўз устида ишлаб, ҳаққоний ўйинда ғалаба қозониш ўрнига, натижага эришишнинг қинғир йўлларини излашга тушишган. Баъзи ўйинларда ҳакамлар сотиб олинган бўлса, баъзан эса рақиб жамоа мураббийлари билан келишув эвазига ўйин натижалари аввалдан ҳал қилинган. Шубҳасиз, бу каби иллатлар халқаро ўйинларда ўз салбий натижасини кўрсатиши аниқ эди.

- Мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун қандай чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда?

- Федерацияга янги раҳбарият келганидан кейин мураббийлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, уларнинг савиясини мунтазам равишда ошириб бориш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон футбол федерациясидаги Техник ривожлантириш бошқармасида Мураббийлар тайёрлаш бўйича бўлими мавжуд. Мазкур бўлимни алоҳида бошқармага айлантириш ишлари бошланди. Ушбу бошқарманинг асосий мақсади Ўзбекистонда малакали мураббийларни тайёрлаш, уларнинг сонини эмас, сифати ва савиясини оширишдан иборат бўлади. Эндиликда мураббий касбини эгалламоқчи бўлганлар олдига қўйиладиган талаблар ҳам анча қатъийлашади. Шунингдек, мураббийлар савияси мунтазам равишда ошириб борилиши йўлга қўйилади.

Бу борадаги ишлар аллақачон бошлаб юборилган. Жумладан, Жанубий Корея футбол ассоциацияси билан имзоланган меморандум асосида Суперлига мураббийлари малака ошириш учун Кей-лигага юборилмоқда. Улар у ерда тажрибали мураббийлар билан фикр алмашиб, янгича ишлаш услубларини ўрганиб келишади. Семинар давомида мураббийларга машғулотлар ўтказиш, футболчиларни ўйинларга тайёрлаш, янги тактикалар ишлаб чиқиш ва уларни ўйинлар давомида жорий қилиш бўйича маълумотлар бериб ўтилади. Бундай семинарларни нафақат Осиё мамлакатларида, балки футболи анча ривожланган Европа мамлакатларида ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, юртимиздаги болалар мураббийларининг савиясини ошириш учун хориждан малакали мутахассислар Ўзбекистонга олиб келинмоқда. Яқинда сербиялик Завиша Милосавлевич ҳамда "Реал" Мадрид академияси мураббийи Кико Зунига Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бундан ташқари, 17 январь куни бельгиялик Крис ван Пуйвельде ҳам юртимизга ташриф буюради. Бу каби хорижлик мураббийлар ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашиб, мамлакатимизда малакали мураббийлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйишда бизга катта ёрдам беришади.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика