UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  0 20:05"Металлург" - "Навбаҳор" 0:1. Матнли трансляция  46 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  10 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  1 19:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  11 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  6 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  16 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  16 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  5 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  1

Шота Арвеладзе: "Грузиянинг келажаги фақат Европа бўлиши мумкин. Биз Европанинг бир қисмимиз" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Грузиянинг келажаги фақат Европа бўлиши мумкин. Биз Европанинг бир қисмимиз"

Грузия терма жамоаси собиқ футболчиси Шота Арвеладзе мамлакатдаги "хорижий агентлар" ҳақидаги қонунга қарши чиқди.

7 март куни Грузия парламенти “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Шундан сўнг Тбилисида минглаб одамлар норозилик намойишлари ўтказишди.

"Бизнинг келажагимиз фақат Европа бўлиши мумкин. Мустақилликка эришганимиздан сўнг яхши давлат бўла олдик, аммо бундай ҳал қилувчи паллада ўзимизга муаммо туғдирмаслигимиз керак.

Бизнинг танловимиз инобатга олинмаяпти, қайта кўриб чиқишга ҳам йўл қўйилмайди. Биз Европанинг бир қисмимиз.

Қарийб бир аср олдин Совет Иттифоқи Сандро Ахметели, Михаил Жавахишвили ва бошқа буюк грузинларни агент ва айғоқчи деб ҳисоблаган, уларнинг тўғри ва ватанпарварлик фаолиятига охир-оқибатда тўғри баҳо берилди.

Ҳеч қандай қонун ёки ҳукумат бошқа фикр ёки фаолият туфайли шахсни агент сифатида қоралаш учун воситага эга эмас, биз буни ўтмишда қолдирганмиз. Қонун рақобат, мухолифат ва эркинликни чеклашга қаратилган", – деди "Аякс", "Трабзонспор", "Рейнжерс" собиқ футболчиси ва "Пахтакор" собиқ устози.

"Грузиянинг келажаги Европада". Хвича Кварацхелия — мамлакатдаги норозилик намойишлари ҳақида

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика