VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди

Sherzod Nurmatov
24 май 2024, 19:40
Бу жамоаларнинг якуний натижаларига таъсир қилган бўлиши мумкин.

ESPN хабарига кўра, "Ливерпуль" ўтган мавсум VAR хатоларидан энг кўп жабрланган АПЛ жамоалари қаторига киради. Англия Премьер-лигаси ўйинларидаги асосий воқеалар бўйича комиссия шундай хулосага келди.

VAR ҳакамлари "Ливерпуль", "Брайтон" ва "Ноттингем Форест"га қарши ўйинларда 4 та хатога йўл қўйишди. Бу лигадаги энг юқори кўрсаткич.

Қарама-қарши рейтингни "Астон Вилла", "Шеффилд Юнайтед" ва "Ньюкасл" бошқариб турибди. VAR ҳакамлари уларнинг фойдасига 3 та хато қилишди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›