UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  0 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  4 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  4 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  14 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  2 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  15 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  24 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  20 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Металлург" – "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига, 9-тур
"Металлург" – "Навбаҳор" 1:1
24 май. Олмалиқ, ОКМК спорт мажмуаси. 19:00
Бош ҳакам:
Акобирхўжа Шукуруллаев
Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов
Захира ҳаками: Сардор Исматуллаев
VAR: Аскер Нажафалиев
AVAR: Даврон Акмалов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Даврон Иброҳимов

Голлар: Тома Табатадзе 15, - 0:1 (Аброр Исмоилов). Искандар Шайкулов 77, - 1:1.

"Металлург": 35.Раҳим Давронов, 5.Ризо Яздандўст, 6.Худойшукур Сатторов, 7.Сардор Абдураимов (4.Керим Палич, 75), 8.Искандар Шайкулов, 10.Шаҳзод Убайдуллаев (97.Бобан Жоржевич, 75), 11.Далер Шарипов, 14.Аброр Тошқўзиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 31.Марко Миличкович (88.Сирожиддин Қўзиев, 90+4), 33.Иван Йосович.
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 15.Аббос Отахонов, 19.Эргаш Исмоилов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Ҳазрат Турсунқулов, 24.Даврон Эргашев, .

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азим Аҳмедов, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров (8.Сияваш Ҳақназари, 82), 11.Асадбек Собиржонов (17.Русланбек Жиянов, 54), 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Тома Табатадзе (33.Шодиёр Шодибоев, 82), 23.Йован Жокич, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Аброр Исмоилов (71.Наврўзбек Иминжонов, 86).
Захира: 12.Александр Лобанов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 21.Гиорги Никабадзе, 24.Достонбек Абдулҳаев, 27.Озодбек Ўктамов, .

Огоҳлантиришлар: Аброр Тошқўзиев 35, Жамшид Болтабоев 64, Далер Шарипов 69.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+10. ЎЙИН ТУГАДИ. "Металлург" - "Навбаҳор" 1:1

90+8. "Металлург" бош мураббийи Веско Стешевичнинг ёрдамчиси Ненад Вукчевич огоҳлантирилди.

90+7. УХХХ! Мезбонлар ўз жарима майдончаси чизиғида Русланбек Жияновга нисбатан қўполлик ишлатишди. Филип Ивановичнинг жарима зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

90+4. Ўзгариш. "Металлург". Миличкович ўрнига Қўзиев тушди

90+1. ЗАРБА! Наврўзбек Иминжоновнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 10 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЗАРБА! Бурчак зарбасидан сўнг, Азимжон Аҳмедов тўпни дарвозага йўллашга интилди. Лекин унинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

86. Ўзгариш. "Навбаҳор". Исмоилов ўрнига Иминжонов тушди

84. Зарба! Далер Шариповдан зарба, яна Юсуповдан сейв!

82. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Искандеров ва Табатадзе ўрнига Ҳақназари ҳамда Шодибоев майдонга тушишди.

78. Гол инобатга олинди. Офсайдда йўқ экан - 1:1.

78. Бош ҳакам голни ҳисоблаш учун ВАРни тингламоқда

77. ГОЛ! Искандар Шайкулов! Бурчакдан тўп ўйинга киритилганда Худойшукур Сатторов зарба берди, кейин Бобан Жоржевичнинг забрасини дарвозабон тўсди. Тўп Шайкуловга келиб тушди. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан ўрин эгаллади - 1:1. 

75. Ўзгаришлар. "Металлург". Абдураимов ва Убайдуллаев ўрнига Палич ва Жоржевич тушди

74. ЗАРБА! Марко Миличковичнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

70. "Металлург" жарима тўпидан унумли фойдалана олмади.

69. Огоҳлантириш. "Металлург". Далер Шарипов

65. Зарба! Йосовичдан зарба, Юсупов тўпни қайтарди

64. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Жамшид Болтабоев 

61. Миличкович қулай вазиятдан зарба беришга кечикди.

54. Зарба! Жокичдан зарба, жуда ноаниқ

54. Ўзгариш. "Навбаҳор". Собиржонов ўрнига Жиянов тушди

52. "Металлург"да жарима зарбаси, Яздандўстнинг зарбасини ҳимоячи тўсди. Йосович эса зарба беролмади.

49. Хавфли вазият! Шаҳзод Убайдуллаев дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, зарба беришга улгурмади, ўткир бурчакка чиқиб қолди.

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. ЗАРБА! Иван Йосовичнинг зарбасидан сўнг, Ўтикр Юсупов мушти билан қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

37. Сардор Абдураимовга нисбатан ўйин қоидаси бузилганди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди. Тўп бекободликларда қолганди. Ҳужум эса самарасиз якунланди.

35. Огоҳлантириш. "Металлург". Аброр Тошқўзиев

32. ЗАРБА! Иван Йосовичнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни Юсупов ушлаб олди.

31. ЗАРБА! Марко Миличковичнинг 25 метрлардан чамаси узоқликдан амалга оширган жарима зарбасидан сўнг, тўпни Ўткир Юсупов қайтаришга муваффақ бўлди.

29. Далер Шариповнинг рейди ва зарбаси...Зарба кучли чиқмади ва Юсупов тўпни эгаллаб олди.

18. Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг зарбаси яна ноаниқ чиқди.

15. ГОЛ! Тома Табатадзе! Марко Миличковичдан тўпни Аброр Исмоилов олиб қўйди ва Тома Тобатадзега узатди, грузиялик тўпурар қийинчиликсиз ўткир бурчакдан гол урди - 0:1. 

9. Далер Шарипов яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди. Ҳимоячи чаққонлик қилди.

7. Зарба! Аброр Тошқўзиевнинг зарбасини ҳимоячи тўсди.

6. ЗАРБА! Иван Йосовичнинг узоқ масофадан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни Ўткир Юсупов ушлаб олди.

4. ЗАРБА! Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика