

Жума куни "Барселона" президенти Жоан Лапорта ва спорт директори Деку Хави билан учрашув ўтказишди ва унда мураббийга 2024/25 йилги мавсумда фаолиятини давом эттирмаслигини айтишди.
"Барселона" Хавига мураббий ва жамоа сардори сифатидаги мисли кўрилмаган фаолиятини тўлдирадиган мураббий сифатидаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва унга келажакда муваффақиятлар тилайди", – дейилади хабарда.
Хави "Барселона" бош мураббийи сифатидаги сўнгги ўйинини шу якшанба куни ўтказади, "кўк-анорранглилар" 26 май куни Ла Лиганинг сўнгги турида "Севилья" меҳмони бўлади. Чемпионатнинг жорий мавсумида клуб кумуш медалларни қўлга киритди.



