UZ

Сўнгги янгиликлар

10:13Мбаппе жароҳат олди  0 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  11 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  3 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  1 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  2 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  3 07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  6 01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  19 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  6 00:25АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди  1 23:50Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 23:29Туркия. Турғунбоев дебют голини киритган ўйинда "Сивасспор" "Истанбулспор"ни мағлубиятга учратди  3 22:53Месси биринчи шартномасини имзолаган салфетка рекорд суммага сотилди  10

Шерзод Эсанов: “Бобур Арена”даги атмосферани соғиндим” Янгиликлар

Шерзод Эсанов: “Бобур Арена”даги атмосферани соғиндим”

Бу йил “Андижон” клубига қўшилган футболчилар орасида иқтидорли ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов ҳам бор.

Осиё чемпиони – бор эътиборини яна “Андижон”га қаратган. Унинг қайтганидан ишқибозлар ҳам хурсанд. Айни пайтда у ҳам жамоаси билан биргаликда 10 март куни “Бунёдкор”га қарши бўладиган учрашув учун тайёрланмоқда. “Андижон” матбуот хизмати Эсановдан интервью олди.

Шерзод, “Андижон” клубига қайтганингиз билан табриклайман. Ҳаммаси қандай юз берди?

-Аввалламбор, ассалому алайкум! Хабирингиз бўлса, “Андижон” билан шартномам бор эди ва шу шартнома тугади. “Андижон” жамоаси томонидан менга таклиф бўлди ва бу таклифга рози бўлдим.

Ўтган йилнинг иккинчи ярмида “Андижон”дан “Олимпик”ка ўтгандингиз ва бу йил яна собиқ клубингизга қайтдингиз. Айтингчи, ўтган вақт давомида бу ерда қандай ўзгаришларни сездингиз?

-Агар “Олимпик”да ўтган вақтимга келадиган бўлсак, у ерда кўп нарса ўргандим. Ярим йил ичида эмас, бир йил деса ҳам бўлади. Сабаби, йилнинг биринчи қисмида ҳам терма жамоа сабаб клубимда бўлмадим. Ўйин услуби ва бошқа нарсаларда ўзгариш сездим ва шу нарсаларга мослашиш ишлари бўлмоқда, десам ҳам бўлади. Бу ерда ўзимни кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз.

Бу мавсумда футболчи сифатида ўзингизни ва жамоанинг потенциалини қандай баҳолайсиз?

-Биз ҳар доим ўзимизга катта мақсад қўямиз. Худо хоҳласа, “Андижон” мухлисларини хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

Сиз 7-рақамни танладингиз. Нима учун?

-Билмадим. Шу рақам бўшлигини билган ҳолда сўрадим. Шу рақамда ўйнаш ниятим бўлди ва бу менга қўшимча мотивация беради.

“Бунёдкор”га қарши баҳсга тайёргарлик қандай кетяпти? “Бобур арена”да тўп суришни соғиндингизми?

-“Бунёдкор”га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Мухлисларимиз олдида ғалаба қозониш ниятидамиз. “Бобур арена”га келсак, албатта ўзига хос атмосферани соғиндим.

Олмалиқдаги дурангдан қониқдингизми?

-Ўйин курашлар остида ўтди. Айтиб ўтганимдек, биз ҳар ўйинга фақат ғалаба қозониш учун чиқамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика