Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"
		
		12 май 2024 22:33
        Янгиликлар	
	 
				 
				Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"
Ўйин ҳақида
- Ўйин дерби мақомига хос ўтди. Кўпроқ Европа футболида шунақа оловли дербилар бўлади. Мухлисларга раҳмат, бутун учрашув давомида бизни жуда яхши қўллаб-қувватлашди. Бугун ҳар икки жамоа мухлислари ҳақиқий футбол байрамини ташкил этиб беришди. 0:2 ҳисобини 2:2 кўринишига айлантира олдик, йигитларга характер учун рахмат айтаман.
- Иккинчи бўлимда тезкор футбол намойиш этишни мақсад қилганмидингиз?
- Биринчи бўлимда олдинги чизиқда Нсунгусу Эфионг ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартирдик. "Андижон" сафида турли нуқталарда ўйнай оладиган футболчиларга қарши услуб кўрсатишимиз шарт эди. Кўрганингиздек, иккинчи бўлимда тезкорликка урғу қаратдик, чунки ҳисоб ҳам тезликни талаб этаётганди.
- Манучеҳр Сафаровнинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилаяпсизми?
- Сафаров терма жамоада ҳам катта босим билан ўйнайди. Бундан ташқари Жасур Жалолиддиновда ҳам шундай вазифа бор. Уларда чарчоқ аломатлари мавжуд.

- Норчаев нега ўйин қайдномасига киритилмади?
- Унда жароҳат бор. Терма жамоадан қайтганидан сўнг кўрикдан ўтди ва жароҳати бор эканлиги маълум бўлди. Тезроқ сафимизга қўшилишига умид қилаяпмиз.
- "Навбаҳор" билан ўйингача сафга қайтиши мумкинми?
- Менимча йўқ. Чунки Хусайнга тикланиб олиши учун бир оз вақт керак. Футболчининг соғлиги билан таваккал қила олмаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар