Мухлислар ташрифи бўйича «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви жорий йилдаги рекордни янгилади

Khoja
13 май 2024, 14:31
Кеча «Нефтчи» — «Андижон» учрашувини бевосита стадиондан кўриш учун «Истиқлол» стадионига 19867 нафар мухлис ташриф буюрди.

Бу эса жорий мавсум Суперлига баҳсларинг янги рекорди ҳисобланади.

Бунга қадар энг яхши натижа 6-турда қайд этилганди. Ўшанда «Андижон» — «Сўғдиёна» учрашувини томоша қилиш учун «Бобур Арена»га 18012 нафар мухлис ташриф буюрганди.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи» — «Андижон» ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг натижаси билан якунланди.



Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia