UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  17 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  5 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  12 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Шавкат Саидов: “1:3 ҳисоби жавоб баҳси олдидан ёмон натижа эмас” Янгиликлар

Шавкат Саидов: “1:3 ҳисоби жавоб баҳси олдидан ёмон натижа эмас”

“Бунёдкор” – “Металлург” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида бекободликлар устози қатнашди.

  - Яхши ва чиройли ўйин бўлди. Бундай томошабоп учрашувлар мухлисларга ёқади. Одатда кубок ва чемпионат учрашувларининг фарқи бўлади. Кубок доирасидаги биринчи учрашувда меҳмонда ўйнаётган жамоа асосий эътиборини ҳимояга қаратади. Биз дастлабки дақиқаларда “Бунёдкор”нинг ҳужумларини бартараф этдик. Бироқ Ҳамдамовнинг узоқ масофадан киритган голи бизни режаларимизни ўзгартириб юборди. Умуман 1:3 ҳисобини жавоб учрашуви олдидан ёмон натижа демаган бўлардим. Агарда ҳисоб 1:2 бўлиб турган паллада Ислом Қобилов йўллаган зарба гол бўлганида балки дуранг бўларди. Зуҳуровнинг тажрибаси “Бунёдкор”га қўл келди. У тўпни эгаллаб олиб, тезкор қарши ҳужум бошлади ва бу вазиятда мезбонлар учинчи голини уришди. Гадоевнинг мана шундай тезкор ҳаракатлари борлигини билардик. Бироқ уни тўхтатиб қололмадик, - дейди Шавкат Саидов.

"Бунёдкор" матбуот хизмати

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика