UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  0 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  3 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  1 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  14 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7

"Севинч" жамоасини янги мавсумда ҳам Владислав Хан бошқаради Янгиликлар

"Севинч" жамоасини янги мавсумда ҳам Владислав Хан бошқаради

"Насаф" футбол клуби раҳбарияти клуб қошидаги "Севинч" аёллар жамоаси бош мураббийи Владислав Николаевич Хан билан бир йиллик шартнома имзолади.

"Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози" Владислав Хан 2023 йил сўнгига қадар "Севинч" жамоасини бошқариб боради.

Владислав Хан 2003 йилдан 2021 йилга қадар "Севинч" клубида мураббий, бош мураббий ва менежер сифатида фаолият юритди. Шу давр мобайнида ўн уч марта Ўзбекистон чемпиони, ўн марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби, икки карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби, мини футбол бўйича ўн тўрт марта мамлакат чемпиони, ўн марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби. Пляж (соҳил) футболи бўйича етти марта Ўзбекистон чемпиони ва шунча марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлди. 

Бир йиллик танаффусдан сўнг жамоа яна Владислав Ханга ишониб топширилди. Владислав Николаевич бошчилигидаги жамоа 2022 йилда Ўзбекистон чемпионлигини ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди ва 2023 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган халқаро мусобақага йўлланмани қўлга киритди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика