UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 3:0 (матнли трансляция)  53 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйинда балки сифат ва мазмун бўлмагандир, лекин ғалаба учун кураш ва хоҳиш борлиги ҳар икки жамоада кўринди. Майдон ҳолати жуда оғир экан, бу ўйинга катта таъсир кўрсатди. Балки майдонга масъул кишилар буни тўғрилашар.

Кеча ўйинолди машғулотдан сўнг футболчиларга оддий ўйнаб бўлса ҳам натижа қилишимиз керак деб уқтиргандик. Биз бугун оддий ўйнадик, асосан узун тўп узатишлар билан машғул бўлдик. Лекин муҳими ғалаба қозондик. Бизга бугун уч очко жуда зарур эди. Ушбу ғалаба билан жамоамиз аъзоларини ва узоқ йўл босиб келган мухлисларимизни табриклайман.

- Мазмунсиз ўйин намойиш этилди деб айтиб ўтдингиз. Бу "Ал Аҳли"га қарши баҳсда кўп куч йўқотилгани билан боғлиқми?

- Нафақат биз, балки "Қизилқум" ҳам сифатсиз ўйин намойиш этди. Бундай майдонда ҳар икки жамоа қийналди. "Ал Аҳли"га қарши сафарда тўп тепганимиз боис тикланиб олиш жуда муҳим эди. Шунинг учун фақат натижани ўйлаб ҳаракат қилдик. Бир сўз билан айтганда, натижа учун ўз ўйин услубимиздан воз кечдик.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика