

Нуфузли мусобақада ўзбекистонлик ҳакамлар ва мутахассислар ҳам фаолият олиб боради.
Жумладан, Ильгиз Танташев ва Аскер Нажафалиев бош ҳакам, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдамчи ҳакам, Фирдавс Норсафаров эса VAR сифатида турнир учрашувларида хизмат қилади.
Шунингдек, Валентин Коваленко Осиё Кубогида ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди.


