Мбаппе Платинининг рекордини такрорлади

26 сен 2026, 14:48
Франция терма жамоаси форварди Килиан Мбаппе миллий терма жамоа сардори сифатида киритилган голлар сони бўйича ҳужумчи Мишель Платинининг рекордини такрорлади.

Туркия терма жамоаси дарвозасига киритилган гол (1:0) Килиан учун ушбу мақомдаги 31-гол бўлди, Платини ҳисобида ҳам шунча гол мавжуд.

Мбаппе 2026 йилда терма жамоа сафида жами 12 та гол урди ва ўз шахсий рекордини такрорлади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Stats Foot