"Барселона" Ҳоландга кўз тикди
22 сен 2025 16:14
Янгиликлар
"Барселона" Ҳоландга кўз тикди
Каталониянинг "Барселона" жамоаси шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етадиган Роберт Левандовскига ўринбосар қидирмоқда.
"Football Insider" хабарига кўра, "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд бу ролга асосий номзод бўлиб турибди.
Клуб 25 ёшли норвегиялик футболчини юқори даражадаги фаолиятини якунлаш арафасида турган 37 ёшли Левандовскининг ўрнини боса оладиган узоқ муддатли ҳужумкор етакчи сифатида кўрмоқда.
Ҳоланд 2022 йилдан буён "Сити"да тўп тепиб келади ва "шаҳарликлар" учун 151 ўйинда 130 та гол ва 21 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг Англия чемпиони билан шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган бўлиб, трансфер нархи 180 млн евро этиб белгиланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Фикрлар