

Ўйин Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда бош ҳакам сифатида Давиде Масса (Империя, Италия) ишлади.
Ўйиндаги биринчи голни иккинчи дақиқада Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль урди. Англияликлар ярим ҳимоячиси Энтони Гордон 36-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Англия терма жамоаси форварди Гарри Кейн 40-дақиқада майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. 54-дақиқада Джуд Беллингемга ишлатилган фол учун белгиланган пенальтини Гарри Кейн голга айлантира олмади — ҳужумчининг зарбаси тўсинга тегди. 60-дақиқада испанияликлар ҳужумчиси Алекс Баэна ҳисобни мувозанатга келтирди. 74-дақиқада эса ҳужумчи Микель Оярсабаль меҳмонларни олдинга олиб чиқиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 3:2.
Гуруҳ босқичининг 2-турида Англия 29 сентябрь куни Чехия билан куч синашади, Испания эса шу куни Хорватияга қарши ўйин ўтказади.
Англия - Испания 2:3
Голлар: Гордон 36, Кейн 40 - Ямал 2, Баэна 60, Оярсабаль 74.
Урилмаган пенальти: Кейн 54.
Англия: Траффорд, Конса, Гехи, О'Райли, Куанса, Андерсон, Сака, Беллингем, Гордон, Льюис-Скелли, Кейн.
Испания: Симон, Эрик Гарсия, Кубарси Лапорт, Кукурелья, Родри, Руис, Ольмо, Ямаль, Уильямс, Торрес.



