Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"
22 сен 2025 18:27
Янгиликлар
Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Премьер-лигасининг 5-турида "Манчестер Сити"га қарши ўйинга (1:1) изоҳ берар экан, унинг жамоаси устунлик қилгани ва бундан фахрланишини айтди.
"Натижа қандайлигидан қатъи назар мен бу ўйинда устунлик қилган жамоа ва ўйинчиларим билан ниҳоятда фахрланаман. Бу энг юқори мақтовга лойиқ, лекин мен жуда хафаман. Якунда урилган гол, албатта, ҳиссиётлар бўронини уйғотади, лекин менинг биринчи ва асосий фикрим биз ғалаба қозонишимиз керак эди", – деди испаниялик мутахассис.
Бу дурангдан кейин "Арсенал" 10 очкога эга ва АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. "Манчестер Сити" эса 7 очко билан 9-ўринда кетмоқда. "Ливерпуль" 15 очко билан турнир жадвалида пешқадам.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар