

El Chiringuito TV маълумотларига кўра, бразилиялик футболчи жамоадаги роли ўзгаргани сабабли қийин даврни бошдан кечирмоқда. Бу мавсумда у "Реал" таркибида 6та ўйин ўтказди, лекин уларнинг бирортасида ҳам 90 дақиқа тўлиқ майдонда бўлмади.
Таъкидланишича, Бразилия оммавий ахборот воситаларида ўйинчи атрофидагилардан шикоятлар пайдо бўлмоқда: норозилик, ҳайронлик ва бу вазият унинг истиқболларига қандай таъсир қилиши мумкинлигидан хавотир.
"Агар ҳеч нарса ўзгармаса, Винисиус, эҳтимол, январда "Реал"да қолмайди", – деди El Chiringuito TV журналисти Маркос Бенито.
25 ёшли вингернинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади.



