ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?

Sherzod Nurmatov
22 сен 2025, 15:47
Бу йилги "Олтин тўп"ни топшириш маросими ПСЖ футболчиларисиз ўтади.

Сабаби оддий, аммо клуб учун оғриқли: уларнинг Лига 1 доирасидаги "Марсел"га қарши ўйини ноқулай об-ҳаво туфайли бугунга қолдирилган ва тақдирлаш маросими билан бир вақтда ўтказилади.

Бироқ парижликларнинг залда бўлиши мумкин бўлган футболчиси бор: бу – "Олтин тўп"га асосий даъвогар Усмон Дембеле. Франциялик футболчи ҳозирда жароҳатидан фориғ бўлмоқда ва "Марсел"га қарши ўйнай олмайди, шу боис у маросимда шахсан иштирок этади.

"Олтин тўп"ни топшириш маросими 22 сентябрдан 23 сентябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com