UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  1 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  2 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  2 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  31 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  2 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  3 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  3 07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0

Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Олимпик" - "Локомотив БФК" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Сервер Жепаров фикрларини билдирди.

"Бугун яхши ўйин ўтказдик ва кутганимиздек бўлди. Рақиб ёш жамоа бўлишига қарамасдан муносиб харакат қилди. Вазиятлар яратишди. Бизнинг йигитлар эса уларга имкон қолдиришмади. Юқори прессинг қилишди ва ҳужумларни тезда ривожлантиришди. Олдимизга гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси турибди. Шу боис бугун йирик ҳисобда ютишимиз шарт эди. Биринчи бўлимда ҳисоб 5:0 бўлиши мумкин эди. Лекин қиладиган ишларимиз кўп. Ҳужумчилар вазиятлардан фойдаланишда янада аниқроқ харакат қилишлари керак. Футболчиларга раҳмат айтаман. Умумий планда улар кўрсатмаларни бажаришди", - дейди Сервер Жепаров. 

- Риан Исламовни ўсмирлар терма жамоасида ўйнаётган вақтидан биламиз. Унга катта футболда нима етишмаяпти?
- Риан жуда яхши футболчи. Фақат унга вақт керак. Жароҳатдан сўнг тикланиш жараёнини ўтказди. Ўйин амалиёти етарли бўлмаётганди. Риан бугун иккинчи 90 дақиқа ўйинида тўп тепди. 80-дақиқаларда алмаштиришни ўйлагандик. Унда катта салоҳият бор. Шу боис охиригача имкон бердик. Кучли томонларини кўрсата олди. Айтганимдек вақт ва ўйин амалиёти зарур. 

- ОТЖ таркибига кира олмаганлар учун кубок баҳслари қанчалик фойдали бўляпти?
- Кубок баҳсларида ўзини кўрсатиши учун барчада имкон бор. Уларга доим буни айтиб келаман. Шу орқали спорт формаларини ушлаб туришади ва ўйин амалиёти олишади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

+3   
20 апр 19:37:50
Дильшод
Сервер Осиени икки бор энг яхши йил уйинчиси. Узбекистон терма жамоаси сафида жуда куп мехнати синган уйинчилардан. Жепаров,Копадзе, Ахмедов, Хайдаров терма жамоамизни юраги эдилар. Сервер мураббийлик фаолиятингда хам омад ёр булсин. Биз ишонамиз сенга!!!
   
21 апр 01:37:24
El-Uzbek
Xozirgi termamizga Serverga o‘hshagan bitta futbolchi kerak.Serverni o‘yinlarini stadiondan juda kop ko‘rganman xaqiqiy talant edi, markazni yorardi lekin
-1   
20 апр 19:18:56
Mashhurbek Toraboyev
Qunduz amaki ertaklari
Biz esa ishonmaymiz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика