"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?
18 май 2024 12:20
Янгиликлар
"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?
"Барселона" Хавини ишдан ҳайдаса бош мураббий ва унинг ёрдамчиларига қанча пул тўлаб бериши маълум бўлди.
Олдинроқ Каталония клуби устози мавсум охирида клубдан кетиши эълон қилинган эди.
Маълумотларга кўра, агар "Барселона" бош мураббий ва унинг штабини ишсиз қолдирса 20 млн. евро миқдорида товон пули тўлайди. Каталонияликларнинг ҳозирги молиявий ҳолатидан келиб чиқсак, бу улар учун сезиларли маблағ ҳисобланади.
Агар мутахассис ўзи кетишни истаса товон пули олмайди ёки 20 млн. евродан анча камроқ бўлади.
Хави ва Жоан Лапорта ўртасидаги учрашув келаси ҳафтада бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар