UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  5 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  4 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  2 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  8 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин Янгиликлар

Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин

Европада ички чемпионат ўйинлари аста-секин якунланиб бормоқда.

Бугун Германия Бундеслигасида мавсум ўз ниҳоясига етади. Охирги 34-тур бугун Тошкент вақти билан 18:30да старт олади. Турдан ўрин олган 9 учрашувнинг барчаси бир вақтда бошланади.

Сўнгги тур олдидан Бундеслигада 1, 4 ва 5-ўрин эгалари аниқ бўлиб улгурган. "Бавария" ва "Штутгарт" эса 2 ва 3-ўрин учун курашади. Бугуннинг энг катта интригаси Леверкузенда кутилмоқда. Хаби Алонсо бошчилигида фантастик мавсумни ўтказаётган "Байер" чемпионатни мағлубиятсиз тугатиши мумкин. Бунинг учун улар ўз майдонларида "Аугсбург"дан енгилишмаса бўлгани. Шу кунгача Германия футболи тарихида ҳеч бир клуб мағлубиятсиз чемпион бўлмаган. Бундан ташқари, Алонсо шогирдларини 22 май куни тунда "Аталанта"га қарши Европа лигаси финали ва 25 май куни "Кайзерслаутерн"га қарши Германия кубоги финали ҳам кутмоқда. Агар жамоа мана шу беллашувларда ҳам мағлуб бўлмаса бутун мавсум барча мусобақаларда умуман ютқазмаган клуб сифатида тарихга киради.

Германия Бундеслигаси 34-тур учрашувлари:

18.05.2024, 18:30

"Байер" - "Аугсберг"

"Боруссия Д" - "Дармштадт"

"Айнтрахт Ф" - "Лейпциг"

"Хайденхайм" - "Кёлн"

"Хоффенхайм" - "Бавария"

"Штутгарт" - "Боруссия М"

"Юнион Берлин" - "Фрайбург"

"Вердер" - "Бохум"

"Волфсбург" - "Майнц"


Германия чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>> БУНДЕСЛИГА

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика