Ферстаппен Бразилия Гран-приси квалификацияси вақтида футбол ўйинларини кўрганини тан олди

Aslanov Jasurbek
8 ноя 2026, 13:49
Тўрт карра жаҳон чемпиони, "Ред Булл" жамоаси пойгачиси нидерландиялик Макс Ферстаппен қизил байроқлар туфайли икки марта тўхтатилган Бразилия Гран-присининг квалификацияси вақтида Англия Премьер-лигаси (АПЛ) учрашувларини томоша қилганини тан олди.

"Кутиш жараёнида нима билан шуғулландим? Футбол томоша қилдим. Премьер-лигани. Қайси ўйинни? Турли хил, лекин охиргиси "Форест"нинг "Сити"га қарши баҳси бўлди.

Мен барибир охирги ўриндан старт оламан, шунинг учун буларнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ (кулади). Ҳаётимнинг 12 соатини йўқотдим ва уларни энди ортга қайтара олмайман", — деди Ферстаппен Viaplay телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, пойгада Макс сўнгги қатордан старт олади, чунки нидерландиялик спортчининг болидида куч қурилмаси алмаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Viaplay