UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Евро-2024. Бельгия - Румыния 2:0, Де Брюйнега дарвозабондан ассист  0 02:13Бердиев "Турон" бош мураббийига айланди  1 01:50Бельгия Руминияни мағлуб этди ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Гуруҳдагиларнинг барчасида учтадан очко бор  5 01:34Роналду 7та узатма билан Евро тарихидаги энг яхши ассистент бўлди  3 00:54Мбаппе Франциянинг "Падерборн"га қарши машғулот ўйинида ниқобда ҳаракат қилди ва иккита гол урди  4 00:25Евро-2024. Туркия - Португалия 0:3, Турклар кулгили автогол уришди  3 00:05Начо Саудиянинг "Ал Қодисия" клубида тиббий кўрикдан ўтди. "Реал" ҳимоячиси икки йиллик шартнома имзолайди  4 00:04Александр Крестинин: "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Рақиб камроқ хато қилди ва ғалаба қозонди"  2 23:40"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди"  4 23:30Евро-2024. Грузия – Чехия 1:1, Шик Грузиядан ғалабани тортиб олди  0 23:20Эндрик "Реал" ҳақида: "Дунёдаги энг катта клубга ўтяпман. Катталаридан бирига эмас, энг каттасига"  10 22:57Евро-2024. Туркияни йирик ҳисобда ютган Португалия кейинги босқич масаласини ҳал қилди   100 22:28"Челси" испан клуби учун Галлахернинг нархини пасайтирмади  2 22:15Суперлига. "Динамо" - "Андижон" 1:1  0 22:10Суперлига. "Локомотив" - "Сўғдиёна" 1:2   0

"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси Янгиликлар

"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 8-тур ўйинлари старт олади. Тур превьюси билан танишинг.


"Қизилқум" – "Олимпик"
18 май. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00
Бош ҳакам
: Тўрабек Суюнов
Қанот ҳакамлари: Шоҳруҳ Аъзамов, Ислом Носиров
Захира ҳаками: Найим Қосимов
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
AVAR: Зилола Раҳматова
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Қизилқум" - "Олимпик" ҳозирга қадар 4 марта ўзаро тўқнаш келишган. Икки марта Навоий клуби ғолиб бўлган, бир марта олимпиячилар зафар қучишган ва яна битта ўйинда дуранг қайд этилган. Ўтган мавсум "Қизилқум" бу жамоа дарвозасига гол ура олмаган.



"Андижон" – "Металлург"
18 май. Андижон. "Бобур Арена". 19:00
Бош ҳакам:
Султонмурод Абдураҳмонов
Қанот ҳакамлари: Александр Буров, Акмал Ғиёсов
Захира ҳаками: Достон Мирзараимов
VAR: Рустам Лутфуллин
AVAR: Ислом Азимов
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов
Комиссар: Ойбек Юнусов


"Андижон" - "Металлург" бугунгача Ўзбекистон чемпионати доирасида 42 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 18 марта бекободликлар, 13 марта андижонликлар 3 очко эгасига айланишган. Қолган 11 та ўйинда томонлар дуранг қайд этишган. Охирги 6 тўқнашувнинг фақат биттасида "бургутлар" ғолиб бўлишган. Ягона ғалаба ўтган йил Андижонда қўлга киритилган - 5:0.




ОКМК – "Сўғдиёна"
19 май. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 19:00
Бош ҳакам
: Ғайрат Жўраев
Қанот ҳакамлари: Артём Калинин, Элнур Дониёров
Захира ҳаками: Санжар Назаров
VAR: Раҳимбек Каримов
AVAR: Ҳусан Худойбердиев
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Даврон Иброҳимов

ОКМК ҳамда "Сўғдиёна" Ўзбекистон чемпионатида бугунгача 30 бор тўқнаш келишган. 12 учрашувда олмалиқликлар ғолиб бўлишган, 10 та баҳсда жиззахликлар ғалабани тантана қилишган бўлса, қолган 8 ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган. ОКМК охирги 4 та ўзаро ўйиннинг барчасида бу жамоани мағлуб этган.



"Навбаҳор" – "Нефтчи"
19 май. Наманган. "Марказий" стадиони. 19:00
Бош ҳакам
: Азиз Асимов
Қанот ҳакамлари: Аваз Абдуллаев, Ойбек Калахўжаев
Захира ҳаками: Фарруҳ Янсупов
VAR: Рустам Лутфуллин
AVAR: Зиёдулло Абдураҳмонов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Навбаҳор" ва "Нефтчи" бугунга қадар 58 марта тўқнаш келишган. 26 ўйинда фарғоналиклар, 14 та баҳсда наманганликлар 3 очко эгасига айланишган. Қолган 1ўйинда ғолиб аниқланмаган. "Нефтчи" Намангандан сўнгги бор 2011 йилда ғалаба билан қайтган. Бу жамоалар ўртасидаги Наманганда ўтган охирги 4 та ўйиннинг барчаси дуранг билан тугаган.



"Динамо" – "Пахтакор"
20 май. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 19:00
Бош ҳакам:
Акмал Раҳимов
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов
Захира ҳаками: Зокир Сапоев
VAR: Аскер Нажафалиев
AVAR: Андрей Цапенко
Назоратчи: Зокир Қодиров
Комиссар: Шерзод Ражабов

"Динамо" ҳамда "Пахтакор" Ўзбекистон чемпионати доирасида 50 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 39 баҳсда тошкентликлар, 6 та ўйинда самарқандликлар ғолиб бўлишган. Қолган 5 учрашувда томонлар муросага келишган. "Динамо" чемпионат доирасида сўнгги бор ўз майдонида 2010 йилги мавсумда бу рақибни мағлуб этган. "Пахтакор" охирги 4 та ўйиннинг барчасида бу жамоани мағлуб этган (чемпионат доирасида).



"Сурхон" – "Насаф"
20 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
Бош ҳакам
: Ильгиз Танташев
Қанот ҳакамлари: Шоҳнур Юлдашев, Алишер Раҳимқулов
Захира ҳаками: Сардор Миродилов
VAR: Иброҳим Исмоилов
AVAR: Анвар Маражабов
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Владимир Назаров

"Сурхон" ва "Насаф" клублари ҳозирга қадар 26 марта тўқнаш келишган. 21 та ўйинда қаршиликлар зафар қучишган, 4 баҳсда дуранг қайд этилган. Термиз клуби чемпионат доирасида фақат бир марта бу рақибдан устун келган (1999 йил). "Аждарлар" сўнгги 4 учрашувнинг барчасида бу жамоани мағлуб этишган.



"Бунёдкор" – "Локомотив"
21 май. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Бош ҳакам
: Шавкат Насибуллаев
Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов
Захира ҳаками: Маъмуржон Илҳомов
VAR: Абдурашид Худойберганов
AVAR: Алишер Усмонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Бекзод Арипов

"Бунёдкор" ҳамда "Локомотив" Ўзбекистон чемпионати доирасида бугунгача 32 марта ўзаро ўйин ўтказишган. 12 учрашувда "қалдирғочлар", 11 та баҳсда "темирйўлчилар" ғолиб бўлишган. Қолган 9 ўйинда дуранг қайд этилган. "Локомотив" бу жамоа майдонидан сўнгги бор 2018 йилги мавсумда ғалаба билан қайтган.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
18 май 15:12:11
Абдугаффор . N
Атоян Дурмонов Бозоровлвр кани яна шунака афсоналар чикармикин Нефтчидан. Нефтчи барибир хозирам кучли! Омад ёр булсин! Факат галаба! Нефтчи олга!!!
+1   
18 май 11:52:24
Umirqulov
To'g'risi samarqandlik bulsamda nasafga muhlislik qilaridim shu yil nasafham havsalamni pir qildi. O'zb da pichoqqa ilinadigan jamoa qolmadi afsus. Vodiy jamoalari harakat qilyapdi ln baribir daraja past ularda hali
+1   
18 май 11:49:55
Black Dragons
Hozircha hurmati bor Nasaf futbolchilari biz muxlislarga faqat g'alaba kerak , bir xil taktikadan vos kechib kambinatsion futbol ko'rsatiylar , kechagi Bunik bilan o'yindagi kabi lanj o'ynamaylar , muxlislar endi "Pazzor " iborasidan yana foydalanmasin . Darvoqiy Fan klubdagi Uktam Uzoqov boshchiligidagi "sayohatchi chollar " tezroq Fan klubni shijoatli yoshlarga boʻshatib beriylar , jonga tegdiylar bir ishni eplolmay. Tug'risi bunaqa Fan klub borligidan boshqa klub fan klublarini oldida uyatga qoldik. AUT Jonson, AUT Uktam Uzoqov ni chollari.
   
18 май 20:29:25
Уктам
Бозоров ва Дурмонов Сурхондан чиккан.
   
18 май 18:56:57
Liverpul Navbahor
Navbahorga omad
   
18 май 18:56:56
Liverpul Navbahor
Navbahorga omad
   
18 май 11:48:12
Black Dragons
Hozircha hurmati bor Nasaf futbolchilari biz muxlislarga faqat g'alaba kerak , bir xil taktikadan vos kechib kambinatsion futbol ko'rsatiylar , kechagi Bunik bilan o'yindagi kabi lanj o'ynamaylar , muxlislar endi "Pazzor " iborasidan yana foydalanmadim. Darvoqiy Fan klubdagi Uktam Uzoqov boshchiligidagi "sayohatchi chollar " tezroq Fan klubni shijoatli yoshlarga boʻshatib beriylar , jonga tegdiylar bir ishni eplolmay. Tug'risi bunaqa Fan klub borligidan boshqa klub fan klublarini oldida uyatga qoldik. AUT Jonson, AUT Uktam Uzoqov ni chollari.
   
18 май 11:22:00
Murodjon Naimov
DINAMOGA OMAD YUQORILASHDA DAVOM ETAMIZ KOJO DA GOLLAR KUTIB QOLAMIZ OLG‘A SAMARQAND OLG‘A DINAMO
   
18 май 11:16:21
Жамшид Абдусамадов
Олимпик кизилкумни хакамларсиз ютади.
   
18 май 10:52:22
FANAT FC NASAF_REAL.M
Surxon Nasaf òyiniga stadiondan turib qòllab quvvatlemiz olga Ajdarlar!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика