UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  0 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  23 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  4 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  3 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4

Александр Стоймирович: "Истеъфо ҳақида ҳеч нима эшитганим йўқ. Раҳбарият менга ишонишда давом этмоқда" Янгиликлар

Александр Стоймирович: "Истеъфо ҳақида ҳеч нима эшитганим йўқ. Раҳбарият менга ишонишда давом этмоқда"

Суперлига 7-тур доирасида ўтказилган "Локомотив" - ОКМК (0:2) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Александр Стоймирович матбуот анжуманида иштирок этди


- Ўйин ҳақида

- Ўз ўйингда мағлуб бўлиш қийин. Вазиятларни кўкка совурдик ва шу сабабли мағлуб бўлдик. Йигитларга эътирозим йўқ, улар яхши ўйин намойиш этишди. Рақиб жамоа ҳам анча кучли эди. Биринчи турнинг ўзидаёқ бу мавсумда анча қийин бўлишини айтгандим. Бугун кўп вазиятлар яратдик, аммо омадимиз келмади. Айрим бир жиҳатларда тажриба етишмаяпти. Бугунги ўйинда икки ёш футболчи Шерзод Комилов ва Юлдашевларни кашф қилдим. Икки футболчи ҳам жуда яхши ўйнашди. Ёш футболчиларга имконият бериш бизнинг асосий мақсадимиз эканлигини айтгандим. Комилов, Юлдашев ва Лазиз Мирзаев каби футболчилардан умидимиз катта. ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман, биз кейинги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз. "Бунёдкор"га қарши кечадиган учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

- Бугун жамоам яхши ўйнадим деб айтдингиз, аммо бугунги учрашувда жамоангиз кўп хатоларга йўл қўйди. Айниқса, пас бериш бўйича кўп хатоликлар бўлди. Футболчилар кетма-кет учта тўғри пас берган ҳолатлари жуда кам кўзатилди?

- Ўйинни таҳлил қилмасдан туриб бир нима дейиш қийин. Нечта пасдан сўнг хато қилганимизни ҳам таҳлил қилиб кўриб чиқамиз. Рақиб ҳам прессинг қилади ва рақибнинг босими остида хатолар сони кўпайиши мумкин. Бу табиий ҳол. Биз ўзимизнинг тактик услубимизда ўйнадик. Яна бир бор такрорлайман, бугун жамоам ёмон ўйнамади. Биз урган кўпгина голлар тартибли ҳимояланганимиздан сўнг содир бўлганди. Чемпионатдаги бўлган танаффус бизнинг зараримизга ишлади. йўқотишлар ҳам кўп. Бир нечта жароҳат ва икки нафар футболчимиз карточкалар сабабли четлатилган. "Навбаҳор"га қарши Булатович ва Жасур Ҳакимовларни жароҳати саба майдонга тушира олмасдик. Ҳозир футболчилар етишаяпти. Ёш футболчилар эса ҳар доим ҳам стабил ўйин намойиш эта олишмайди. Биз бундай муаммолар кузатилишини биладик. Меҳнат қилишда давоми этишимиз керак. Янги мавсумда жамоага қўшилган янги футболчиларнинг эски жамоаларида деярли ўйин амалиётига эга бўлмаганди. Ўз услубимизга содиқ қолишимиз керак. Дастлабки турларда услубимиз сабабли 4та турда 8 очко жамғардик. Ҳозир бироз натижаларимиз ёмонлашид ва бу одатий ҳол. Суперлигада яхши натижалар қайд этишни истасак, биринчи мавсум осон кечмаслиги аниқ. Курашишда давом эттирамиз. "Локомотив" яна ғалаба қозонишига ишонаман.

- Кўп футболчиларингиз жароҳат сабаб жамоага ёрдам бера олмаётганини айтиб ўтдингиз. Ўтган жамоаларингизда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлагансиз, аммо ҳозир ўзингиз жамоангизда жароҳатланганлар сони жўда кўп. Мутахассис сифатиида жароҳатлар сони кўплигининг сабабини билишингиз аниқ. Бунга сабаб нима?

- Футбол жуда қийин спорт тури. Ҳар бир футболчининг ўзига ҳос организми бор. Қайсидир жароҳатлар олдини олишнинг иложи йўқ. Сабаби ўйин вақти югираётган чоғи жароҳат олиб қолишингиз мумкин. Бу шунчаки омадсизлик. Бизда ҳали мушаклар жароҳати кузатилмади. Рогач мушакларида вақтинча оғриқ ҳис этаётганди.

- Бугун Лазиз Мирзаев деярли ўйнамади. Ёш ва креатив футболчига бугун фақатгина уч дақиқа ўйнатдингиз. Мирзаевга кўпроқ имконият бериш керакмасмиди? Бунга сабаб нима?

- Мирзаевни эртароқ майдонга туширишим керак эди. Шу масалада бироз хатога йўл қўйдик. Булатович ва Абдунабиевлар жисмоний жиҳатдан кучли эканлиги туфайли уларни майдонга туширган эдим, аммо улар чарчаб қолишди. Лазизни эртароқ тушириб унинг дриблинг ва тезлиги орқали ҳужумларимиз яна хавфлироқ бўлиши мумкин эди. Кейинги баҳсларда Мирзаев ўз имкониятига эга бўлиши аниқ.

- Сўнги вақтлардаги "Локомотив"нинг ёмон натижалари туфайли жамоада бош мураббий ўзгариши мумкин деган гаплар қулоғимга чалинди. Бу фикрлар қанчалик рост?

- Ёмон натижалар давом этаверса жамоада ўзгаришлар бўлиши аниқ. Ҳозиргача бу гаплар ҳақида ҳеч нима эшитмади. Раҳбарият менга ҳеч нима демади ва ишонишда давом этмоқда. Ҳозирги "Локомотив"дан чемпионликни талаб қилиш нотўғри. Келажакда ғалаба қозонишимиз аниқ. Бу фикрлар ҳақида ҳеч нима эшитмадим.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика