UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  0 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  2 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  15 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  3 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  5 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3

Сергей Ковшов — “Сурхон” жамоаси бош мураббийи Янгиликлар

Сергей Ковшов — “Сурхон” жамоаси бош мураббийи

Куни кеча Сурхондарё вилоят футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят бош жамоаси — “Сурхон”нинг Ўзбекистон кубоги ва биринчи лига дастлабки турларида намойиш этган ўйинлари танқидий таҳлил қилинди.

Йиғилишда бир қатор ташкилий масалалар  кўриб чиқилди. Жумладан, мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берди.

“Сурхон” футбол клуби бош мураббийи Обид Худоёров оилавий шароити туфайли ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди. Шунингдек, менежер Хайрулла Нуруллаев, мураббий Вали Келдиев жамоани тарк этди.

Бундан кейин термизликлар таниқли мутахассис Сергей Ковшов бош мураббийлигида майдонга тушади. Унга нафақат маҳаллий, балки мамлакатимиз футбол мухлисларига яхши таниш собиқ футболчи Бахтиёр Бозоров ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика