UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  3 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  13 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  65

Саудия Арабистони термаси футболчилари Аргентина устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Rolls-Royce" автомобиллари билан тақдирлангани йўқ Янгиликлар

Саудия Арабистони термаси футболчилари Аргентина устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Rolls-Royce" автомобиллари билан тақдирлангани йўқ

Саудия Арабистони терма жамоаси футболчиларига Аргентина мағлуб этилгани учун қимматбаҳо машиналар топширилмади.

Саудия Арабистони ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг 1-турида Аргентинани 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шундан сўнг саудиялик футболчиларга "Rolls-Royce Phantom" автомобили совға қилиниши ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу қарор Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон томонидан қабул қилингани хабар қилинганди.

Бу маълумотни Саудия Арабистони футбол федерацияси президенти Ёсир Ал Мишал инкор қилди.

"Йўқ, йўқ, йўқ. Футболчиларимиз юрт номини ҳимоя қилиш учун ғурур билан ўйнашди. Тарихий ўйинда терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш улар учун шараф ва бахт эди. Бу миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Албатта, уларда бонус бор эди, лекин бу одатий бонус эди. Бундай ҳолатлар учун бизда қоидалар мавжуд.

Улар бонуслар учун эмас, мамлакат учун ўйнашади. Тарих яратиш учун. Уларнинг кўпчилиги Аргентина устидан қозонилган ғалабадан сўнг машҳур бўлишди", – деди Ал Мишал.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика