UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  6 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12

Сардор Азмун Эрон футбол федерациясини ёлғончиликда айблади Янгиликлар

Сардор Азмун Эрон футбол федерациясини ёлғончиликда айблади

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун мамлакат футбол федерациясини ёлғончиликда айблади.

Маълумки, Эрон Осиё Кубоги ярим финалида Японияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, шу билан мусобақани тарк этди. Шундан сўнг жамоа бош мураббийи Карлуш Кейруш ўз лавозимини тарк этди ҳамда ўз интервьюсида терма жамоа Осиё Кубогига қийинчилик билан ҳозирлик кўрганини айтиб ўтди.

Кейрушнинг айтишича, агар Қатар футбол ассоциацияси кўмак бермаганида Эрон умуман мусобақага тайёрлана олмаган бўларди. Энди бўлса Сардор Азмун ҳам матбуот орқали чиқиш қилиб федерацияни ёлғончиликда айблади.

"Федерация нима деяётган бўлса ҳаммаси ёлғон. Чунки Эспайр академиясидаги машғулот ва ҳамма харажатларни Қатар тўлаб берди. Бизнинг федерацияси эса ҳеч нарса қилмади".

"Биз мусобақани якунлаб Теҳронга қайтишда "эконом класс"да учдик, ваҳоланки бу соғлигимизга таъсир қилиши мумкин, чунки 90 дақиқа яхши ўйнаш талаб этилади. Федерация шунингдек Уммон ва Хитойни мағлуб этганимиз учун ҳам мукофот пули бермоқчийди, лекин ҳеч ким миқ этмади. Бизга пул керак эмас, шунчаки федерация ёлғон гапирмаслигини хоҳлаймиз".

"Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, бундай шароитда қандай қилиб чемпион бўла олардик? Қолаверса, мусобақадан олдин ҳамма Эрон чемпион бўлиши керак деявериб бизни босим остида қолдирди", - дейди яқинда "Зенит" сафига ўтган Азмун.

Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика