Сака "Ювентус" қизиқишлари доирасида
20 сен 2021 19:18
Янгиликлар
Сака "Ювентус" қизиқишлари доирасида
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Букайо Сакага "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Турин клуби футболчини яқиндан кузатмоқда ва уни сотиб олишга уриниб кўриши мумкин.
Букайо Сака "Арсенал" тарбияланувчиси ҳисобланади. "Канонирлар" таркибида у 94 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урган ва 21 та голли узатма амалга оширган.
Тransfermarkt портали 20 ёшли футболчини 65 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Сака Премьер-лиганинг 5 ўйинида майдонга тушган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар