Роналду 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва 50 минг фунт жаримага тортилди
23 ноя 2022 19:41
Янгиликлар
Роналду 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва 50 минг фунт жаримага тортилди
Криштиану Роналду аутизмга чалинган болага тажовуз қилгани учун жазоланди.
Апрель ойида португалиялик форвард аутизмга чалинган болакайнинг телефонини синдириб ташлаганди.Ушбу эпизод АПЛнинг 32-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"нинг "Эвертон"га (0:1) қарши ўйинидан сўнг юз берганди. Орадан кўп ўтмай, ҳужумчи бу воқеа учун узр сўраганди.
Англия футбол ассоциацияси (ФА) 37 ёшли футболчининг ҳаракатларини "зўравонлик" деб атади. Шу боис Роналду икки ўйинга дисквалификация қилинди, 50 минг фунт жаримага тортилди ва огоҳлантирилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча "Юнайтед" ва Криштиану шартномани бекор қилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар